14.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Дунёга машҳур илк географ Страбоннинг она ватани, Шаҳзодалар шаҳри – Амасия

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёга машҳур илк географ олими Страбоннинг она шаҳри; 8500 йиллик тарихга қарамай дастлабки кўринишини сақлаб қолган, Хетитлардан Туркия Республикасигача бўлган кўплаб тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, Ешилирмак ва унинг бетакрор даралари билан танишиш учун Амасияга ташриф буюринг! Чуқур илдизга эга маданияти ва табиати билан ажралиб турадиган шаҳар, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган «Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари», Амася қалъаси, музейлар, Султон II Боязид мажмуаси, Қизлар саройи, Ешилирмакнинг икки томонидаги Ялибою уйлари ва мозий иси уфуриб турган анъанавий кўчалари 8500 йиллик тарих қадриятларини ўзида мужассам этади.

            Амася музейи

Амасия музейида сўнгги Неолит ва илк Энеолит даври, Бронза, Хет, Урарту, Фригия, Скиф-Киммер, Форс, Понт, Рим, Византия, Салжуқий ва Усмонли даврларига оид кўплаб цивилизация асарларини учратиш мумкин.

Амася Ҳаршена қалъаси

Ҳаршена қалъаси, шаҳар марказидаги Ҳаршена тоғида жойлашган бўлиб, учта асосий қисмдан иборат: Юқори қалъа (Акропол), Қизлар саройи (Некропол) ва Қуйи қалъа (Ички шаҳар).

Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари

Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари 2015 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Қоя мозорлари, Онадўлининг энг монументал ёдгорликлари бўлиб, дунёдаги қоя мозорлари анъанасининг ёрқин намуналаридан биридир.

Ялибою уйлари

Ешилирмак дарёси бўйида тизилган анъанавий Усмонли сарой ва уйлари Амасия меъморчилигида муҳим ўрин эгаллаган ва қадимий Амасия уйларидан сақланиб қолганлари асосан ХIХ асрга оид намуналардир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×