Санкт-Петербургда IV «Лендок» Халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематоргафия агентлиги директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Акбар Бектурдиев ва агентлик ходими Сайёра Худойбердиевалардан иборат юртимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестиваль ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди.
Фестиваль доирасида бадиий, ҳамкорликда ишланган ва бошқа фильмларнинг танловлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Баҳрейн, Сурия, Туркманистон, Россия ва Беларусь каби давлатларнинг кино санъати усталари иштирок этди.
Танлов дастурида қатнашиш учун 300 га яқин ариза топширилди, ҳакамлар 10 та фильмни саралаб олишди. Хусусан, иқтидорли актёр Сайдулла Молдаханов ва актриса Ойсанам Юсупова “Ўзбек қизи” ва “Дашт” бадиий кинофильмлари билан “Энг яхши аёл роли” ва “Энг яхши эркак роли” номинацияларида мукофотга сазовор бўлди.