11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Тошкентда биринчи марта очиқ ҳавода «Do‘ppi party» ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261 сонли қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар жорий етиш, маданий-маърифий, «Open air fest» каби кўнгилочар тадбирлар ва маҳорат дарслари ўтказиш вазифаси белгиланган.

Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил етиш, улкан моддий ва номмодий маданий меросимизни, халқимизни қадимдан ривожланган ҳунармандчилик анъаналарини асраб авайлаш ва ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни соат 19:00да Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Ўзбек миллий бош кийими бўлган «Дўппи»ларга бағишланган «Do‘ppi party» кўнгилочар тадбири бўлиб ўтади. ​

Дўппи — ўзбек халқининг ажралмас миллий либоси, бош кийими бўлиб, Ўзбекистон халқ амалий саънатининг кенг тарқалган кўринишидир. Бош кийим ҳам еркак, ҳам аёлларга бир хил аҳамиятга ега бўлиб, дўппи безаги жамият, табақа мавқеига боғлиқ бўлган. Қадимдан форсий ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий кийим турига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидан ўзбек дўппилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади.
Дўппи, асосан, бахмал, сидирға шойи, сатинга ип, ипак, зар иплар билан кашта тикилиб тайёрланади. Дўппи 3 қисмдан: тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган. Республиканинг турли ҳудудларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга ега бўлади. Дўппи тикувчи уста дўппидўз, дўппи тикиш касби еса дўппидўзлик деб аталади. Дўппи билан, асосан, аёллар, қисман еркаклар ҳам шуғулланадилар.

Дўппилар кўриниши, нақш услублари, бадиий рамзлар уйғунлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир вилоят дўппиларининг тайёрланишида шу жойнинг табиий шароити, атроф-муҳит, аҳоли турмуш тарзи ва маҳаллий анъаналарнинг тарихий ривожланиши, умумий маданиятнинг ривожланишира ката таъсир кўрсатган.
Масалан: Сурхондарё ва Қашқадарё (айниқса Бойсунда) думалоқ, қуббасимон кўринишдаги дўппилар, ёрқин бир биридан кескин фарқ қиладиган иплар билан тикилган бўлса, Бухорода кўпроқ зар иплар билан тикилган. Келиб чиқишига қараб Фарғона дўппилари қадимийроқ ҳисобланади; Чуст, Марғилон Қўқон, Андижон дўппилари шулар жумласидандир.

Тадбирда Марғилондан ташриф буюрган уста-ҳунармандлар томонидан айнан шу ҳудуд миллий дўппиларининг тайёрланиш жараёни маҳорат дарси орқали намоён қилинади. Ташриф буюрувчилар нафақат бу жараённи кўришлари, балки ўз қўллари билан дўппи тикиб, бу ҳунармандчилик билан яқиндан танишишлари ҳам мумкин. Дастур давомида дўппилар ҳақида ҳужжатли фил,м намойиши, вокал, instrumental, хореографик ижро билан Mashup дастурлари ҳамда ДЖ сет тўплами бўлиб ўтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×