25.1 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Турк Эгейнинг адреналинга бой сёрфинг учиш манзиллари ўз ихлосмандларини кутмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг бахт соҳили дея таъриф берилган Эгей, муҳташам ороллари, кўрфазлари ва сўлим табиати билан ҳар қандай фаслда ҳам саёҳатчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Чуқур денгизлари ва давомий шамоллари билан Турк Эгей ҳам машҳур сёрфинг нуқтаси бўлиб, барча турдаги сёрфинг учун мукаммал танловдир.

Сёрфинг маршрутларидан ташқари, минтақада ҳаваскор ва профессионал сёрфингчилар учун ускуналарни ижарага олиш ва мураббийлар билан машқ қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Келинг, Турк Эгейдаги энг яхши сёрфинг маршрутларини кўриб чиқамиз.

Шимолий Эгейдаги энг яхши сёрфинг маршрутлари

Чаноққалъа қирғоғида жойлашган Гўкчеада, сокин ва ҳузурли дам олиш, шунингдек, Эгей денгизида ғайриоддий сёрфинг тажрибасини истаётган саёҳатчилар учун мукаммал танлов ҳисобланади. 2011 йилдан бери «дунёдаги биринчи ва ягона Cittaslow ороли» бўлган Гўкчеада ҳар йили минглаб сёрфингчиларни қабул қилади. Кучли шамоллар билан узоқ сёрфинг мавсумини тақдим этувчи оролда 300 кун давомида шамол сёрфинги учун мукаммал шароитлар мавжуд. Айдинжик соҳили оролдаги энг машҳур сёрфинг жойидир. Эгей денгизининг шимолий қисмида жойлашган, кўрфазнинг пастки қисмидаги оқимлар уни ўз-ўзини тозалаш имконини беради. Айвалик – ўзининг тиниқ сувлари ва кучли шамоллари билан бу гўзал ҳудуд сёрфинг ёки кайтсёрфингни ишқибозлари учун ажойиб тажрибаларни тақдим этади.

Алачати: сёрфинг юраги

Измир ярим оролининг ғарбий қирғоғида жойлашган Чешме сёрфингчиларнинг кўриши шарт бўлган манзилдир. Чешменинг Алачати тумани «дунёдаги энг яхши сёрфинг манзили» сифатида танилган. У ернинг шамоли, об-ҳаво шароити, қумли замини, саёз ва ҳимояланган сувлари билан дунёнинг «Windsurfing» марказига айланмоқда. Дунёга машҳур мусобақа “PWA Windsurf” Жаҳон Кубоги Алачатида кўп марта ўтказилди. Яна бир дам олиш маскани Урла кайтсёрфинг учун энг яхши жой. Кучли шамоллари билан Урла ғайриоддий кайтсёрфинг тажрибаси учун барча талабларга жавоб беради. Кайтсёрфинг соҳили Гулбаҳче марказидан тахминан 6 километр узоқликда, янги бошловчилар учун мос келадиган саёз сувли ҳудудда жойлашган. Шамолли кунда, сувдан завқланиб, соҳилда қуёш ботишини томоша қилгандан сўнг, Урладаги ресторан ва қаҳвахоналарда мазали маҳаллий таомлардан татиб кўришингиз мумкин.

Жанубий Эгейнинг сёрфинг ҳудудлари

Сёрфингчилар учун яна бир шамолли кўрфаз, Жанубий Эгейдаги Муғланинг Датча туманида жойлашган. Датчада фақат сёрфинг фаолияти учун хизмат қилувчи муассаса мавжуд. Дам олиш маскани майдан сентябргача давом этадиган сёрфинг мавсумида кўнгиллиларни қабул қилади. Датчада сёрфинг қилгандан сўнг, яриморолнинг учида жойлашган қадимий Книдос шаҳрида қуёш ботишидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Минтақанинг кучли шамоллари билан спорт ишқибозларининг қалбини забт этган Даламан Саригерме, яна бир муҳим сёрфинг манзилидир. Жанубий Эгейдаги Бодрум ярим ороли, ҳашаматли бутик меҳмонхоналари, жонли тунги ҳаёти ва феруза денгизи билан машҳур бўлган тўрт мавсумлик туризм ва сёрфингни таклиф этади. Ярим оролнинг ғарбида жойлашган Акярлар кўрфази шамол сёрфинг имкониятлари билан ажралиб туради. Кўрфаз чуқур сувлари ва кучли шамоллари билан моҳир сёрфингчилар учун жуда мос келади. Мармарис шимолида жойлашган Акяка Туркиянинг энг яхши кайтсёрфинг ҳудудларидан биридир. Акяка уч километрлик сёрф чизиғи, майин қумли саёз сувлари ва термал шамоллари билан тинч дам олишни истаганлар учун машҳур манзиллардан бири ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×