20.5 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Шимолий Эгей қисмида жойлашган Туркиянинг энг гўзал ороллари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Турк Эгейнинг учта энг гўзал ороллари Гўкчеада, Бозжаада ва Жунда, асрлар давомида Эгейнинг табиий бойликлари билан сайёҳларини қарши олиб келмоқда. Оролларда кунлар: тош уйларда, мазали турк нонушталари танаввули билан бошланади, майин қумли соҳиллардаги денгизда сузиш билан давом этади ва маҳаллий ресторанларда ёқимли кечки овқатлар билан тугайди.

Дастурхонлар Эгей минтақасининг кўп асрлик миллий таомлари билан тўлиб-тошган бўлсада, биринчи навбатда «мезе» яъни енгил газаклар берилади; сўнг оролнинг машҳур денгиз маҳсулотлари дастурхонингиздан жой олади. Хўш, ушбу ороллардан сизга энг мос келадигани қайси? Мана, қарор қабул қилишингизга ёрдам берадиган баъзи maslahatlar…

Бозжаада: шовқинли шаҳардан «қочиш»ни истаганлар учун

Бозжаада, Чаноққалъа қирғоғида топилган, бугунги кунгача яхши сақланиб қолган Эгей марваридидир. Мифологик матнларда Тенедос номи билан танилган Бозжаада, ўзининг тиниқ сувлари, узумзорлари ва винолари билан диққатни тортади. Бўзжада қалъаси оролга келганингизда кўринадиган биринчи диққатга сазовор жой бўлиб, унга Гейикли портидан жўнайдиган паромлар орқали осонлик билан бориш мумкин. Сиз ушбу қалъага ташриф буюриб, оролнинг ажойиб манзараларини суратга олишингиз мумкин. Оролнинг диққатга сазовор жойлари орасида Бозжаада музейи, Аязма монастири, шамол тегирмонлари ва Биби Марям черкови мавжуд. Аязма соҳили ва Аквариум кўрфази оролдаги энг машҳур сузиш жойларидан иккитасидир. Бозжаада шунингдек, турли хил очиқ ҳаво машғулотларини ҳам таклиф этади. Чайир соҳилида шамол ва денгиздан баҳраманд бўлишингиз ёки сокин кўрфазларда мовий тубликларга шўнғиб, сув ости ҳаётини кашф қилишингиз мумкин. Бозжаадада қилинадиган яна бир нарса, оролнинг энг ғарбий учидаги Поленте денгиз чироғи ва шамол тегирмонларини зиёрат қилишдир. Бозжаада узумзорлари ва 3000 йиллик виночилик анъаналари билан ноёб боғ йўналишларини ҳам таклиф этади. Бозжаада боғ йўналишида сиз вино заводларига ташриф буюриб, оролнинг тўртта эндемик узум навларидан виноларни татиб кўришингиз мумкин. Шунингдек, оролда ҳар йили сентябрь ойининг биринчи ҳафталарида узумзорлар фестивали ўтказилади.

Дунёдаги биринчи ва ягона «Cittaslow» ороли: Гўкчеада

 Шимолий Эгейда, Гелиболу ярим ороли яқинидаги Гўкчеада, ўзининг қишлоқлари, илиқ шамоллари, яйловларда ўтлаб юрган эчкилари, тоза денгизи ва узун соҳил чизиқлари билан ўзига хосдир. Бу барча хусусиятлар билан орол 2011 йилдан бери дунёдаги биринчи ва ягона «Cittaslow» ороли деб топилди. Туркиядаги энг гўзал соҳилларга эга бўлган йўналишлардан бири саналган Гўкчеада, узун соҳил чизиқлари ва феруза ранг сувларида шўнғиш, сўрфинг ва сузиш имкониятларини тақдим этади. Оролда 300 кун давомида шамол сўрфинги учун мукаммал шароитлар мавжудлигига гувоҳ бўлгач, нима учун ҳар йили минглаб сўрфчилар Гўкчеадага ташриф буюришларини тушуниб етасиз. 1200 метр узунликдаги соҳили ва Гўкчеададаги олтин қуми билан Айджик соҳилида сузишингиз ва шамол сўрфи билан шуғулланишингиз мумкин. Гўкчеада ўзининг меъморчилиги ва ошхонаси билан ҳам машҳур. Оролнинг энг жозибали қишлоқлари бўлган Калекўй, Зейтинли, Тепекўй, Бадемли ва Дерекўй кўп асрлик дарахтлари, тепаликлари ва ўзига хос тош уйлари билан мафтун этади. Қишлоқлардаги меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар вазифасини бажарувчи янгиланган тош бинолар ўз кўзингиз билан кўришга мутлақо арзийди.

Турк Эгей афсонаси: Жунда

Шимолий Эгей денгизидаги ҳар фаслда бетакрор бўлган орол Жунда, Али Бей ороли сифатида ҳам танилган. Қисқа кўприк орқали материк билан боғланган Жунда транспортдан жуда узоқда жойлашган. Такциярҳис черкови оролнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. 2011 йилдаги қайта таъмирдан сўнг, 1873 йилда қурилган неоклассик черков ўзининг асл гўзаллигини тиклади: бугунги кунда бино Айвалик Раҳми М. Коч музейи сифатида фаолият олиб боради.

Ошиқлар тепалигидан манзарани томоша қилиш, зинапоядан иборат Арнавут кўчаларида сайр қилиш, тош уйлар ҳовлисида Жунда ноз-неъматларидан татиб кўриш, оролнинг машҳур тиниқ сувларида (Аквариум ёки Яшил кўрфаз) сузиш, бутун оролни қизилга бўяган қуёш ботишини томоша қилиш шулар жумласидандир. Жунда ўзининг мазали таомлари ва витаминларга бой ўтлардан тайёрланган салатлари билан машҳур. Денгиз бўйида қуёш ботишини томоша қилаётиб, самфир (денгиз нўхати) ва артишок каби оролнинг зайтун мойида тайёрланган таомларини татиб кўришни унутманг. Шунингдек, Жундага саёҳатингиз давомида оролнинг ўзига хос балиғи бўлган папалинани татиб кўришингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд этмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×