11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳар – Гўжек

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Гўжек — Ўрта Ер ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳридир. У бутун дунёдан яхта ихлосмандларини жалб қилувчи олтита йирик порти билан машҳур. Кўпгина гулетлар (анъанавий ёғоч қайиқлар) учун Мовий Круизнинг бошланғич нуқтаси бўлган портда, сиз бутун қайиқни ёки ҳафталик саёҳатлар учун фақат маълум кабинасини ижарага олишингиз мумкин.

Кўйжегиз ва Фетҳиенинг марказида жойлашган Гўжекка Даламан аэропортидан осонгина кириб бориш мумкин. Бу хусусияти билан Гўжек бир кечалик қолиш учун ҳам мукаммал танлов саналади.

Ўтмишда Гўжек Калимче номи билан танилган ва машҳур юнон афсонасига кўра, у Икаруснинг қуёшга жуда яқин учиши натижасида қулаган жойи ҳисобланган.

Кичик ва шинам шаҳарчада, пиёда юриш масофасидаги узоқликда Ўрта Ер денгизи ва Эгейнинг табиий гўзаллигига қараган кўплаб замонавий кафе ва ресторанлар, шунингдек, бир қанча манзарали маконларни учратиш мумкин.

      

             Летун (Letооn) қадимий театри

Летун Каш ва Фетҳие ўртасида, Ксантосдан тахминан 4 км жанубда жойлашган. Летун Ликия минтақасининг муҳим диний маркази эканлиги билан машҳур. У Ликиянинг учта миллий худолари — Лето, Аполлон ва Артемидага бағишланган. Археологик тадқиқотлар давомида у ердан, илк насронийлик даврига оид черков харобалари топилган.

            Тлос

Фетҳие яқинидаги Тлос, Ликия ҳудудининг энг асосий диний марказларидан бири сифатида машҳур. Тлос тарихи милоддан аввалги 2000 йилга бориб тақалади. Некропол (қадимги саркофаг ва қабристон ҳудуди) шаҳар акрополининг қояли тепаларида жойлашган. Ликиянинг юқори даражада ишлаб чиқилган уй типидаги қабрлари айнан шу ерда жойлашган. Некрополдаги шоҳона қабр Беллерофонга бағишланган.

Каякўй

Каякўй 1700 йиллардан қолган кичик тоғ ёнбағрида жойлашган ташландиқ юнонча услубдаги уйлар ва черковлардан иборат. Туркия Республикаси ташкил этилгандан сўнг 1923 йилда Греция ва Туркия ўртасида алмашинув шартномаси имзоланди. Бу келишув билан Левисси номи билан ҳам танилган юнон насронийларининг аксарияти Каякўйни тарк этиб, Юнонистонга жойлашдилар. Маҳаллий аҳоли томонидан ташлаб кетилган шаҳар, биринчи жаҳон урушидан кейин маҳаллий аҳолига мажбурий сафарбарликни ёдга солишга ундайди. Минтақа, ХХ аср тарихи мутлоқ тасвирланган Луи де Берниереснинг машҳур «Қанотсиз қушлар» романида жуда кўп ёритилган. Эски шаҳарнинг чеккасида номдор ва нисбатан ҳамёнбоп меҳмонхоналар мавжуд.

Телмессос антик театри

 Қадимги Ликиянинг энг катта шаҳри Телмессос шаҳар қолдиқлари замонавий Фетҳие шаҳри бўйлаб тарқалган. II асрда қурилган Рим типидаги типик театр 5000 кишига мўлжалланган. 1993 йилда Фетҳие музейи бошқаруви раислиги ваколати билан қазилган. Театрни таъмирлаш учун қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди. Фетҳие археология музейида; Ликия, Рим ва Усмонли даврларига оид кўплаб археологик топилмалар билан бир қаторда, ушбу минтақага хос этнологик санъат асарлари ҳам намойиш этилади.

          Ксантос антик театри

Ксантос антик шаҳри Фетҳиенинг жануби-шарқида, Эсен текислиги устидаги тепаликларда жойлашган. Бу ерда 900 дан ортиқ қоятош қабрлар ва бир парча тошдан ясалган уй қабрлари жойлашган. Водийнинг нариги томонида биринчи гўзаллик танловлари ўтказилган жой сифатида танилган Пинара жойлашган. Афродита маъбудасига бағишланиб қурилган Пинара, зиёратгоҳ бўлгани сабабли муҳим аҳамият касб этди.

            Гемилер ороли

           Гемилер ороли ҳанузгача Ликия харобалари, жумладан, баъзи мозаикалар ва Византия черковларининг қолдиқлари билан қопланган. Бугунги кунда, Николай номи билан ҳам юритиладиган ушбу ҳудуд насронийлик вужудга келган илк жойлардан биридир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×