11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Эней маданият йўналиши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Шимолий Эгей денгизидаги энг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Чаноққалъа ташриф буюрувчиларга бир қатор унутилмас саргузаштларни тақдим этади. Дунёнинг энг қадимий афсоналарини ҳам илҳомлантирган ушбу қадимий шаҳар, ўтмишнинг улуғворлигини ҳозирги кунга қадар бенуқсон етказа олган археология ва маданий мерос йўналишларига эга.

Тўққиз қатламли ва узлуксиз 3000 йиллик тарихи билан дунёнинг энг муҳим қадимий шаҳарларидан бири сифатида 1998 йилдан буён ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Троя қадимий шаҳри, тарихий ноёб ҳудуд сифатида эътиборни тортмоқда. Бу қадимий шаҳар, айни пайтда Туркиядан бошланган Европа Кенгаши томонидан рўйхатга олинган биринчи ва ягона маданий йўл бўлган Эней (Аэнеас) йўлининг бошланиш нуқтасидир. Троя ва Антандрос (Туркия) археологик ёдгорликларидан бошланиб, Римда (Италия) тугайдиган Эней маданий йўналиши бир нечта қишлоқ ландшафтлари, табиий ҳудудлар ва археологик объектларни бирлаштиради. Улардан баъзилари ўта машҳур бўлиб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.  Замонавий саёҳатчилар учун узоқ ва қизиқарли саргузаштни ваъда қиладиган Эней йўлига яқинроқдан назар солинг!

Маршрут беш давлатни ва 21 бекатни қамраб олади

“Европа Кенгаши Маданий Маршрутлар” дастури 1987 йилда макон ва вақт бўйлаб саёҳатдан фойдаланиб, Европанинг турли мамлакатлари мероси умумий маданий меросга қандай ҳисса қўшишини кўрсатиш билан бошланган. Мифологик қаҳрамон ҳам машаққатли саёҳатни бошдан кечирган Эней (Аэнеас) маданий йўли ҳозирда 50 дан ортиқ маршрутлардан биридир. Бугунги кунда йўналиш Европа ва Ўрта Ер денгизининг 5 та давлатидаги 21 та порт орқали ўтади. Туркиянинг Шимолий-Ғарбий Эгей денгизи қирғоқларидан бошланиб, Италиянинг Латиум соҳилларигача чўзилган йўналиш олтита ЮНEСКО мероси объектларини ўз ичига олади: Троя, Бутринт, Делос, Этна вулқони, Карфаген ва Силенто – Валло ди Диано. Шунингдек, у учта миллий боғга эга: Ида тоғлари, Бутринт миллий боғи ва Силенто — Валло ди Диано миллий боғи.

Эней йўналиши Туркиядан бошланиб, Чаноққалъа, Баликесир ва Эдирне вилоятларидан ўтади; Албания, Греция, Тунис ва Италияни боғлайди. Маршрут Троя уруши содир бўлган деб айтиладиган Қадимги Троя шаҳридан бошланади.

       Троя: мозийга саёҳат

 Эней йўналиши тарих, археология ва мифологияга қизиққан саёҳатчиларга жуда кўп нарсаларни таклиф қилади. Туркиядаги маршрутнинг бошланғич нуқтаси бўлган Трояга қадам қўяр экансиз, мукаммал географияни ҳис қилишингиз мумкин. Троянинг археологик қолдиқлари ташриф буюрувчиларни турган жойида қулаган ва қайта тикланган цивилизациялар тарихи бўйлаб қизиқарли саёҳатга олиб боради. 2018 йилнинг «Троя йили» деб эълон қилиниши ва шаҳарнинг кириш қисмида Троя музейининг очилиши билан Чаноққалъа, Троя шаҳрининг ноёб табиий бойликлари туфайли маданият ва санъат марказига айланди. Троя сирлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун антик Троя шаҳридан театр ва ҳаммомлар каби беҳисоб топилмаларни ўрганганингиздан сўнг, шаҳарнинг бетакрор санъат асарлари намойиш этилаётган Троя музейига ташриф буюришни унутманг!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×