22.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Туркия “Тake Off” 2023 тадбиркорлик стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркия Технологиялар жамоат фонди, Саноат ва технологиялар вазирлиги, шунингдек, Президент инвестиция бошқармаси бошчилигида ўтказиладиган “Тake Off” стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади.

Туркия ва хориж тадбиркорлик экотизимидан иштирокчиларни бирлаштириб, тадбиркорлик экотизимига ҳисса қўшиш ва Туркияни бу соҳадаги тадбиркорлар ва инвесторлар учун эътибор марказига айлантиришни мақсад қилган саммит, бу йил маҳаллий стартаплар учун ярим финал Анқара ва Измирда бўлиб ўтади. Маҳаллий ташаббусларкорлар билан бир қаторда халқаро иштирокчиларга ҳам қаратилган якуний тадбир 2023 йилнинг декабрь ойида Истанбулда бўлиб ўтади.

 “Тake Off” стартап саммитининг бой дастури давра суҳбатлари, соҳага оид нутқлар ва стартап тақдимотларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, потенциал ҳамкорлик учрашувлари учун инвесторлар, муассасалар ва тадбиркорлар учун яккама-якка учрашув майдонлари тақдим этиладиган саммитда иштирокчилар учун хусусий тадбиркорлик семинарлари ва халқаро алоқа имкониятларини тақдим этади. Тake Offминтақадаги энг кенг қамровли тадбиркорлик саммити бўлиб, у ҳар йили 100 дан ортиқ давлатдан минглаб аризаларни қабул қилади, 600 дан ортиқ тадбиркор, 400 дан ортиқ мураббий ва инвесторлар ҳамда 140 та маърузачиларни қабул қилади. 2018 йилдан шу кунгача саммитда жами 1700 нафар тадбиркор-мураббий учрашувлари ўтказилди. 

      “Pre-Тake Off”да умумий пул мукофоти 2 миллион 250 минг ТL (*83 000 АҚШ доллари)

“Pre-Тake Off”да ўтказиладиган олдиндан баҳолаш тақдимотларида ўз тоифаларида биринчи ўринни эгаллаган тадбиркорлар жами 2 миллион 250 минг лира ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади. Финалга чиққан ташаббускорлар “Тake Off Istanbul”да бош совринни қўлга киритиш учун курашади. Ўз тадбиркорларига пул мукофотидан ташқари:

* “Pre-Тake Off”да ва Истанбулда стенд очиш

* “Pre-Тake Off” номинациясида ғолиб бўлган pre-mvp тадбиркорлари учун 75.000 ТL

* “Pre-Тake Off” номинациясида ғолиб бўлган mvp (юқори даромад келтирадиган маҳсулот) тадбиркорлари учун 150.000TL

* Истанбулда бош соврин

*  B2B музокаралари

* Мутахассис суҳбатлари

* Инвестицион учрашувлар

* Тадбиркорлик экотизимида иштирок этиш

* Нуфузли маърузачиларни тинглаш ва конференцияларда қатнашиш имконияти тақдим этилади

Тake Off стартaп саммити ҳақида батафсил маълумот ва ариза учун www.takeoffistanbul.com  сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×