Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам оромгоҳида “Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг режалаштирилган.
📡 Мазкур медиа оромгоҳда Бирлашмага аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 100 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлари Франция, Туркиянинг малакали журналистлари ҳамда Юнисеф ташкилотининг мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.
🤓Шунингдек, 4 кун давом этадиган медиа оромгоҳда юртимизнинг тажрибали ва таниқли журналистлари ҳам иштирок этиши ва ёш журналистларга креатив, тезкор, холис контент тайёрлаш бўйича семинар-тренинглар ўтиши режалаштирилган.
✅ Бундан ташқари, тадбирлар давомида журналистларни мусиқий-кўнгилочар дастурлар, қизиқарли спорт мусобақалари ҳамда сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.