22.7 C
Узбекистан
Суббота, 25 мая, 2024

Кападокия осмони дунёнинг энг ҳайратланарли ҳаво шарлари билан тўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг “пери мўрилари” номли қоялари билан машҳур, сеҳрли ўлка дея таъриф берилган ҳудуди Кападокия турли шакл ва ўлчамдаги ҳаво шарлари фестивалига мезбонлик қилди.

Англия, Шветсария, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Словения, Македония, Люксембург ва Туркиядан 22 хил фигурали шарлар намойиш парвозларини амалга оширди. «Музқаймоқ», «Ўрдак», «Обеликс», «Саккизоёқ», “Фазо кемаси” ва “Турк байроғи” каби санъатшунослар томонидан махсус шакл ва тус бериган турли кўринишдаги ҳаво шарлари маҳаллий ва хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

«Кападокия ҳаво шарлари ва Маданият йўли фестивали» доирасида ўтказилган халқаро тадбирда эрта тонгдан бошланган тайёргарликлар ортидан шарлар бирин-кетин осмонга кўтарилди. Тажрибали учувчилар Каппадокия осмонида фестиваль учун турли ранг ва намуналарда яратилган ноёб ҳаво шарларини маҳорат билан бошқарган бўлса, дунёда ягона бўлган “пери мўрилари”нинг мистик манзараларида шарларнинг рақси томошабинларни ҳайратга солди.

Туркия “Маданият йўли” фестиваллари бу йил 11 шаҳарда намойиш этилади

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 2021 йилдан бери уюштирилиб келинаётган Туркия Маданият йўналиши фестиваллари 5 август куни Кападокияда бошланди. Дунёнинг энг қамровли маданият ва санъат лойиҳаларидан бири сифатида ташкил этилган Турк маданияти йўли фестиваллари бу йил 11 вилоятда ўтказилади. 5-13 август кунлари ўтказиладиган “Кападокия ҳаво шари ва Маданият йўли” фестивали ортидан Туркиянинг Трабзон, Эрзурум, Чанаккале, Газиантеп, Анқара, Коня, Истанбул, Диярбакир, Измир ва Анталия вилоятларида фестиваллар навбат билан бўлиб ўтади.

Туркия Маданият йўли фестиваллари дастури:

Кападокия ҳаво шари ва Маданият йўналиши фестивали — Невшеҳир, 2023 йил 05-13 август

Сумела Маданият йўналиши фестивали — Трабзон, 2023 йил 19-27 август

Паландўкен Маданият йўналиши фестивали — Эрзурум, 2023 йил 19-27 август

Троя Маданият йўналиши фестивали — Чанаккале 09-17 сентябрь 2023 йил

Гастроантеп Маданият йўналиши фестивали — Газиантеп 2023 йил 16-24 сентябрь

Башкент Маданият йўналиши фестивали — Анқара 16 сентябрь – 01 октябрь 2023 йил

Конья тасаввуфий мусиқа фестивали – Конья 2023 йил 23-30 сентябрь

Беёғлу Маданият йўналиши фестивали — Истанбул, 30 сентябрь — 15 октябрь 2023 йил

Сур Маданият йўналиши фестивали — Диярбакир, 2023 йил 14-22 октябрь

Эфес Маданият йўналиши фестивали — Измир, 2023 йил 28 октябрь — 05 ноябрь

Анталия Маданият йўналиши фестивали – Анталия 2023 йил 4-12 ноябрь.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада 18 яшар йигит 24 ёшли эркакни пичоқлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.  Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей

×