17.9 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Туркиянинг узоқ масофали велосипед йўлларини кашф этинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиядаги қисқа ва узоқ масофали велосипед маршрутлари велосипедда мамлакатнинг табиий гўзалликлари, тарихи, санъати, маданияти, таомлари ва ҳунармандчилигидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун қулай имкониятдир. Туркиянинг қадимий шаҳарлари, қишлоқлари ва манзарали боғлари бўйлаб велосипедда сайр қилиш унутилмас ҳиссиёт ва хотиралар беради. Шунингдек, саёҳатингизни янада қулайлаштириш учун миллий ва халқаро эко-ёрлиқли меҳмонхоналар ва ётоқхоналар мавжуд. Келинг, Туркиянинг узоқ масофали велосипед йўлларини кўриб чиқайлик…

EuroVelo 8: Бергамадан Эфесгача бўлган «ЮНEСКО маршрути»

ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бергама қадимий шаҳридаги ушбу маршрут, Измирнинг Қушлар жаннати, Каршияка, Алсанжак, Сефериҳисар, Сигажик, Урла ва Алачати каби гўзал жойларидан ўтади ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидаги яна бир қадимий шаҳар бўлган Эфес қадимий шаҳрида тугайди. Ушбу 500 километрлик узоқ масофада сиз кўплаб қишлоқлар ва дам олиш масканларида тўхташингиз, Гедиз дельтасидан ўтаётганда фламинголарни кузатишингиз ва шаҳар марказидан ўтувчи велосипед йўлагидан туриб, Эгей денгизининг ҳайратланарли манзарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

  Эдирнедан Истанбулга «Тракия йўли»

            Саёҳатингизни табиий гўзалликлари, мазали таомлари, узумзорлари ва самимий инсонлари билан эътиборни тортадиган Тракиядан бошлашингиз мумкин. Усмонли империясининг иккинчи пойтахти бўлган шаҳар, меҳмонхоналар, ҳаммомлар, кўприклар ва саройлар каби тарихий иншоотларга эга. Мимар (aрхитектор) Синан томонидан қурилган ва 2011 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Селимие масжиди шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. Эдирнедан кейин саёҳатни ям-яшил ўрмон йўллари орқали Киркларелигача давом этишингиз мумкин. Мазкур йўналиш сизни Истанбулга олиб боради ва маршрут ниҳоясига етади.

  Истанбулдан Кайсерига «Онадўли йўли»

           “Дунёнинг чорраҳаси” саналмиш Истанбулдан, Онадўлининг қалби томон саёҳат қилинг. Истанбулнинг Европа томонидан паром сизни Босфорнинг гўзал манзараси билан Онадўлига олиб боради. Истанбулнинг ҳаяжонли силуэти билан хайрлашар экансиз, сизларни Кожаэли, Сакария ва Эскишеҳирлар бирин-кетин кутиб олишади. Эскишеҳирнинг тарихий Одунпазари тумани турли маданий бойликлари ва музейлари билан диққатни тортади. Туман марказининг ўзига хос анъанавий уйлари, тор кўчалари, масжидлари, чашмалари ва кичик майдонлари 2012 йилда Туркиянинг ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Дунёнинг энг қизиқарли географик минтақаларидан бири бўлган табиий мўъжиза — Кападокия, сизни Невшеҳирда кутиб олади. Бутун минтақа бўйлаб ўзига хос Пери мўриларини кузатишингиз ва бу ғаройиботлардан тўлақонли завқ олиш учун энг мақбул йўл ҳаво шарларидир.

Анталиядан Мерсинга «Ўрта Ер денгизи йўли»

 Тарих билан йўғрилган, ёқимли иқлим шароитига эга, табиий гўзаллиги билан барчани мафтун қилувчи marshrut… Бу узоқ масофали маршрут Анталиянинг машҳур Калеичи Яхта бандаргоҳидан бошланиб, Памфилиянинг энг асосий порт шаҳри Сиде кўҳна шаҳригача давом этади. Аланиядан 500 километр йўл босиб ўтгач, Ўрта Ер денгизи қирғоғи сизни мовий денгизи ва табиий қумли соҳиллари билан кутиб олади. Соҳил бўйлаб велосипедда саёҳат қилиб, Ўрта Ер денгизининг севимли порт шаҳарларидан бири бўлган Мерсин шаҳрига бориб, тантуни (қўзичоқ ёки мол гўштидан тайёрланган лаваш ўрами) дан татиб кўришингизни тавсия этамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×