11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Истанбул саёҳатингиз давомида ташриф буюришингиз зарур бўлган музейлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг жонли метрополиси бўлган Истанбул, ўзининг тарихий диққатга сазовор жойлари, ижтимоий ҳаёти, музейлари, санъат ва маданиятга оид тадбирлари ҳамда ўзига хос гастрономик туризми билан ташриф буюрувчиларга саёҳат завқини тақдим этади. Истанбулнинг бой табиий мерослари унга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ҳам севимли манзилига айланди. Ёзнинг ҳузурбахш кунларида тарих, маданият ва санъат уйғунлигини кўришни хоҳловчилар учун Истанбулдаги энг машҳур музейларини  бирлаштирдик.

“Истанбул Модерн”ни янгича талқинда ҳис этинг

Туркиянинг илк замонавий санъат музейи Истанбул Модерн, Босфор бўғозида қурилган янги биноси билан шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланди. Янги бино Истанбулнинг Европа томонида, Босфор бўғозининг Каракўй ҳудудида жойлашган. Машҳур архитектор Рензо Пиано Галатапорт Истанбулдаги янги Истанбул Модерн биносини лойиҳалаштирган. Бинонинг дизайни Босфор денгизнинг мавжларидан илҳомланган ҳолда яратилган. Истанбул Модерн музейи халқаро ва маҳаллий санъаткорларнинг турли йўналишлардаги асарларини намойиш этади. Истанбул Модерннинг янги биносидаги кўргазмага ташриф буюрганингиздан сўнг, ўша бинодаги қаҳвахонага ташриф буюриб, Истанбулнинг эртакнамо манзарасидан баҳраманд бўлганча қаҳва ичишни унутманг!

Истанбул археология музейлари: Мозийга саёҳат

Топкапи саройи ҳудудида жойлашган Истанбул археология музейлари дунёдаги энг бой экспонатлар мажмуига эга археология музейларидан бири саналади. Мажмуа учта асосий бўлимдан иборат: “Археология музейи”, “Қадимги Шарқ артефактлари музейи” ва “Кошинли сарой музейи”. Унда Усмонли империяси чегараларидаги турли даврларга тегишли бир миллиондан ортиқ асарлар мавжуд. Мажмуанинг асосий биноси бўлган Археология музейи дунёдаги саноқли ноёб бинолардан бири бўлиб, асосан музей сифатида қурилган. Музейда, Македониялик Александр портрети, Рим даврининг учта буюк шаҳарлари Афродициас, Эфес ва Милетда топилган ҳайкаллар ҳам мавжуд. Шунингдек, у ерда, Туркияда музейшуносликнинг асосчиси ва XIX асрда музейнинг биринчи директори бўлган Усмон Ҳамди Бей томонидан олиб борилган қазишмалар чоғида топилган кўплаб асарлар ҳам ўрин олган. Улардан бири 1887-1888 йиллар оралиғида Усмон Ҳамди Бей томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида Сидон Қироли некрополида топилган дунёга машҳур Александр Саркофагдир.

Пера музейи: машҳур асарлар

Суна ва Инан Крач фонди томонидан асос солинган Пера музейи Тепебошида, Истанбулнинг юраги  бўлмиш Истиқлол шоҳ кўчаси яқинида жойлашган. Дастлаб, меъмор Ахил Маноуссос томонидан Бристол меҳмонхонаси сифатида қурилган бино, ҳозирда музейга айлантирилган бўлиб, бугунги кунга қадар кўплаб муҳим кўргазмаларга мезбонлик қилиб келмоқда. Пера музейининг “Шарқона расмлар” жамланмасида XVII-XIX асрларгача Усмонлилар ҳукмронлигидан илҳомланган суратлар жой олган бўлса, “Онадўли вазни ва ўлчовлари” коллекциясида Онадўлининг турли даврларига оид 10.000 дан ортиқ экспонатлар ўрин олган. “Кутаҳя чинни ва кулолчилик жамланмаси” Туркиянинг Кутаҳя вилоятидан топилган юзлаб ҳунармандчилик ускуналарини ўз ичига олади. Саёҳат чоғида, айниқса, “Тошбақа ўргатувчи” номли бешта ажойиб асарларни кўришингизни тавсия қиламиз. Маълумот ўрнида, Исабел Мунознинг “Янги ҳикоя — Гўбеклитепа ва унинг атрофидаги фотосуратлар” номли кўргазмаси 2023 йил 17 сентябргача давом этади.

 Босфор бўғозидаги унутилмас музей таассуротлари

Сакип Сабанжи Музейи (ССМ) Босфор бўғозидаги энг қадимги аҳоли пунктларидан бири бўлган Эмирганда жойлашган. Музейнинг асосий биноси бўлган вилла, 1925 йилда италиялик архитектор Эдоардо Де Нари томонидан қурилган. “Отлиқлар  саройи” номи билан танилган сарой 2002 йилдан бери музей, шунингдек, санъат ва маданият маркази сифатида хизмат қилади. ССМ кўп қиррали музей бўлиб, вақтинча ва доимий кўргазмалар, табиатни муҳофаза қилиш ва тадқиқот бўлимлари, ўқув дастурлари, спектакллар, конференциялар ва семинарлар ҳамда ажойиб Босфор манзараларини таклиф этади. Музейда хаттотлик ва ранг-тасвир асарларининг бой жамланмаси ҳамда дунёга машҳур рассомларнинг асарларини намойиш этувчи кенг кўламли кўргазмалар мавжуд. Санъат ва маданият сеҳридан тўлақонли завқ олгандан сўнг, музейнинг сўлим боғидан кўриниб турувчи ҳайратланарли Босфор манзарасидан баҳраманд бўлмасдан музейни тарк etmang…

Туркиянинг илк пластик санъат музейи минглаб санъат асарлари билан ташриф буюрувчиларни чорлайди

Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи Туркиянинг биринчи пластик санъат музейи бўлиб, ХIХ аср охиридан то ХХ аср охиригача бўлган турк санъати тарихининг муҳим жиҳаткарини тақдим этади. Музей фондида 10497 та рангтасвир, 719 та ҳайкалтарошлик, 257 та кулолчилик буюмлари, 182 та хаттотлик асарлари, 10 та пиктограмма мавжуд.

Музей 1937 йил 18 июлда Долмабаҳче саройидаги валиаҳдлик идорасида ташкил этилган ва 1937 йил 20 сентябрда Мустафо Камол Отатурк томонидан очилган. 2007 йилда Долмабаҳче шаҳзодаси офиси қайта тиклаш учун ёпилгач, жамланмалар 2011 йилда Топҳане маҳалласидаги Антрепо 5-биносига кўчирилди ва Седад Ҳакки Элдем томонидан ишлаб чиқилган бино меъмор Эмре ғояси билан музейга айлантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×