20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Турк Эгейнинг қадимий шаҳарларига саёҳат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Бетакрор соҳиллар, зайтун далалари билан ўралган кўҳна шаҳарлар ҳамда зайтун мойи мўъжизасини қадрлайдиган тенгсиз oshxona… Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган Турк Эгей  –  турли хил сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Қадим тарихнинг энг қудратли императорлари ушбу тарихий Эгей савдо йўллари бўйлаб шаҳарлар қурган бўлиб, асрларнинг диққатга сазовор ўзгаришлари айнан ушбу ҳудудда содир бўлган. Келинг, минтақанинг сирли ўтмишини кўриб чиқайлик.

         Трояга саёҳат

          Чаноққалъанинг Тевфикие қишлоғида жойлашган Троя, дунёнинг энг муҳим қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, Эгейнинг энг қизиқарли манзилларидан бири саналади. Тўққиз археологик қатламга ҳамда 3000 йиллик узлуксиз тарихга эга қадимий Троя шаҳри 1998 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Европанинг энг нуфузли музей мукофотлари билан тақдирланган таниқли Троя музейида минтақадаги қазишмалардан топилган осори-атиқалар тўплами мавжуд. Шимолий Эгейда ўзининг кашф қилинишини кутаётган яна бир хазинаси бу Ассоснинг энг баланд нуқтасида қурилган Афина ибодатхонасидир. Ассоснинг энг машҳур аҳолиси орасида ўзининг машҳур фалсафа мактабига асос солган Аристотел киради.

Измир хазиналари

Эгейнинг қадимий шаҳарларига оид ҳар қандай муҳокама, ҳар йили минглаб маҳаллий ва чет эллик сайёҳларни ўзига тортадиган Қадимги Эфес шаҳрини ўз ичига олади. 2015 йилдан бери ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган ва ўз даврининг энг йирик порт шаҳарларидан бири бўлган Эфес, Рим даврларида ривожланган. Селсус кутубхонаси, Туркиянинг 30 000 дан ортиқ ташриф буюрувчилар сиғимига эга энг катта кутубхонаси; қадимий театр; Мазаэус ва Митридатлар дарвозаси; Ҳадриан ибодатхонаси; Қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Артемида ибодатхонаси ва Рим оилаларининг қанчалик бой яшаганлигини исботловчи «терас уйлар» Эфеснинг кўзга кўринган асарларидандир. Эфесда бўлганингизда, Марям она уйи, Авлиё Иоанн қабри ва “Етти ухлаётганлар ғори”га ташриф буюришингиз мумкин.

 Измирда жойлашган Бергама, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган яна бир қадимий шаҳардир. Эллинизм, Рим ва Византия даврларида муҳим марказ бўлган Бергама, «Ревале» китобида тилга олинган етти муҳим черковдан бирига мезбонлик қилган. Бергамада сақланиб қолган иншоотлар орасида Афина ибодатхонаси, Траянеум ва Пергамон кутубхонаси бор. Юқори Акрополдан замонавий Бергама шаҳригача пиёда юриш тоғ ёнбағридан бутун шаҳарнинг панорамик манзараларини тақдим этади. Бугунги кунда “Кизил Базилик” номи билан танилган Серапис ибодатхонаси Бергаманинг яна бир диққатга сазовор манзилидир.

Эгей денгизи соҳилидаги машҳур қадимий шаҳарлардан ташқари, минтақанинг ички қисмида кўплаб тарихий аҳоли пунктлари мавжуд. Бу шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган Кутаҳядаги Аизанои қадимий шаҳри ва Денизлидаги Сардис шаҳрини ўз ичига олади. Денизлидаги яна бир диққатга сазовор ёдгорлик 1988 йилда Памуккале травертенлари билан бирга маданий ва табиий мерос сифатида ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Ҳиераполис шаҳридир. Бурдурда, Айдга борадиган йўлда сиз ЮНEСКО рўйхатига киритилган Афродициас ва бетакрор Сагалассос қадимий шаҳрини кўришингиз мумкин.

Муғла — Эгей денгизи тугаши ва Ўрта Ер денгизи бошланишида жойлашган ҳудуддир. Ушбу гўзал шаҳарда юзлаб тарихий манзиллар билан саккиз минг йил орқага саёҳат қилишингиз мумкин. Муғла Каунос, Книдос ва Тлос каби кўплаб қадимий шаҳарларга мезбондир. Ушбу машҳур йўлда сиз бир-бирига туташган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган иккита қадимий шаҳар Ксантос ва Летунга ташриф буюришингиз мумкин. Ликиянинг қадимий пойтахти Ксантосда, қадимги даврларга оид Ликия қабри ёдгорликларини учратишингиз мумкин. Муғланинг сокин шаҳарчаси бўлмиш Датчага кетаётиб, Эгей ва Ўрта ер денгизининг туташган нуқтасида жойлашган қадимий Книдос шаҳрини кашф этишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×