Бугун Тошкентда Руминиянинг “Шамол изловчи” бадиий филми намойиш этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбир Руминия элчихонаси томонидан Тошкентдаги Франсуз алянси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Намойиш Руминиянинг Франкофония халқаро ташкилотига аъзо бўлганининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, Тошкентда Франкофония байрамини нишонлаш доирасида ўтказилади.
2022-йилда “Шамол изловчи” филми Болгария пойтахтида (София) ўтказилган 26-халқаро кинофестивалда “инсон борлиғини акс эттириш маҳорати ва кино тилидан фойдаланиш услуби учун” ФИПРЕСCИ Халқаро Киноматбуот федерацияси (ФИПРЕСCИ) мукофотини қўлга киритди.
Филмда умри ниҳоясига етаётгандек туюлганда шаҳардан бошпана топган йигитнинг яшаш учун янги сабаблар топиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Филмнинг ссенарийси ва режиссёри Михай Софрония, актёрларда Ден Бордеяну, Олимпиа Мелинте ва Aдриан Титиени.
Филм режиссёри Михай Софроннинг сўзларига кўра, руминиялик филм томошабин эътиборини “ХХII аср муаммоларига” қаратиш учун мўлжалланган эди.