20.5 C
Узбекистан
Четверг, 18 апреля, 2024

Ўзбекистонга хитойлик саёҳлар оқими кўпайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться

Маданият ва туризм вазирлиги хабарига кўра, Хитой ҳукумати томонидан чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатлар қайта тикланди.

- Advertisement -

2023 йил 15 мартдан Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та давлатга саёҳат қилишлари мумкин.

Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида виза режими бекор қилинган.Бундан ташқари, «Сиань – Тошкент – Сиань» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган. Бу ва бошқа чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ, хитойлик сайёҳларнинг юртимизга ташрифи ортиб бормоқда.  

Хусусан, 2018 йилда 32,5 минг нафар хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга келган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 1,7 баробарга ортиб, 54,3 минг нафарни ташкил қилди. 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли хитойлик туристлар оқими 3,6 минг нафаргача камайди. Бироқ 2022 йилда бу рақамлар яна ошди — Хитойдан Ўзбекистонга 5,4 минг нафар турист келди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, хитойликларнинг юртимизга саёҳати иқтисодиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Статистика агентлигининг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда бўлиш давомида 1 нафар хитойлик сайёҳ туризм хизматлари учун ўртача 1,1 минг АҚШ доллари сарфлайди. Ўз навбатида 2023 йилда юртимизга 100 минг нафар хитойлик туристларни жалб қилиш мақсад қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди. Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари...

Больше похожих статей

×