10.7 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Муборак Рамазон ойини Истанбул услубида ҳис этинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

          Икки қитъани бирлаштирган Истанбул, айни вақтда ниҳоятда бетакрор Рамазон анъаналарининг ватани ҳисобланади. Турк маданиятида “Ўн бир ойнинг султони” номи билан машҳур бўлган Рамазон ойи ўз-ўзини назорат қилиш, баҳам кўриш, фидойилик ва рўза тутиш ойидир.

Бу муқаддас ой, хусусан, Истанбулда ҳам ўзига хос тарзда нишонланади. Рамазон ойи жорий йилнинг 23 мартидан 20 апрелигача бўлган муддатни қамраб олади. Ўша даврда Истанбулга ташриф буюрувчилар шаҳарнинг ўзига хос Рамазон урф-одатлари ва маданиятида иштирок этишлари ва бу муқаддас ойни севги, хайр-эҳсон ва бағрикенгликни намоён этишга интиладиган муҳитда ўтказишлари мумкин.

          Рамазоннинг баракаси ҳар ерда сезилади

          Истанбул Рамазонни масжид миноралари орасига осилган Усмонли мероси байроқлари билан кутиб олади. Ушбу ёритилган ёзувлар Рамазоннинг руҳий муҳитини тинчлантирувчи хабарлар билан таъкидлаб, Истанбулнинг бетакрор манзарасига осойишталик бағш этади. Яна бир ёқимли Рамазон анъанаси Рамазон дўмбирачиларидир. Бу мусиқачилар тонг отишидан олдин кўчаларни кезиб, дўмбира чалиб, Рамазон ҳақида шеърлар ўқиб, тонг отишидан олдин одамларни саҳарликка уйғотадилар.

            Рамазон ойида рўза тутиш кундалик маросимдир. Рўзанинг маънавий жиҳати ифторликгача давом этади. Баракали дастурхонда таомланаётганлар, одатда, овқатдан олдин бир қултум сув ва бир неча зайтун ёки хурмо билан ифторлик қиладилар.

              Истанбулликлар хонадонларидаги ифтор дастурхонлари Рамазон ойи фаровонлигини акс эттиради. Шаҳар майдонларида очилган умумий ифтор дастурхонларида ифторлик қилиш ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва баҳам кўришнинг муҳимлигига урғу беради. Рамазон ойида ташриф буюрувчилар жамоавий ифторда ифторлик қилишнинг маънавий завқини ҳис қилишлари ёки турли Усмонли ва турк таомлари билан махсус ифторлик менюлари тақдим этилган кўплаб ресторанлардан бирида овқатланишлари мумкин. Рамазон ойи ҳам дастурхонга ўзига хос таомлар келадиган давр ҳисобланади. Рамазон ойида энг машҳур таом бу турк ширинлиги бўлган «гуллач» дир. Бу нозик, аммо мазали таом, шунингдек, «пахлава» нинг аждоди ҳисобланади ва сут, атиргул суви, анор ва ўзига хос хамир туридан тайёрланади.

              Саҳаргача анъанавий ўйин-кулги

             Истанбулнинг муҳташам масжидларида ифтордан кейин ўқиладиган таровиҳ намози ибодат ва жамоат туйғуларини янада мустаҳкамлайди. Намоздан сўнг турли майдонларда, айниқса, Султон Аҳметда анъанавий Рамазон ўйин-кулгилари бошланиб, шаҳар ва унинг аҳолисини жонлантиради. Шаҳар майдонларида диний суҳбатлар, шеърхонлик, халқ томошалари – мусиқа, рақс ва ҳикоялар намойиши билан алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, «Карагўз ва Ҳаживат» соя театри қаҳрамонлари иштирокидаги анъанавий соя қўғирчоқлари чиқиши болалар ва катталарни бирдек ҳайратда қолдиради.

            Истанбулнинг муқаддас жойлари бўйлаб руҳий саёҳат

            Рамазон ойида Истанбулни ўзига хос қиладиган яна бир жиҳат шаҳарнинг кўплаб муқаддас жойлари билан боғлиқ. Бу муқаддас жойларнинг айримларини санаб ўтамиз: Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобалари Холид бин Зайд Абу Айюб Ал-Ансорий қабри жойлашган Айюб Султон масжиди; Рамазоннинг биринчи рўзаси очиладиган Оруч Бобо қабри; Яҳё пайғамбарнинг қабри жойлашганлиги тахмин қилинган Юша тепалиги ва Яҳё афанди мақбараси. Ая софя, Мовий (Султон Аҳмет) масжиди ва Топкапи саройи каби тарихий жойлар ҳам Рамазон ойида ташриф буюриш учун мақбул танловлардир. Муҳаммад S.A.V. нинг муқаддас ёдгорлиги бўлган “Ҳирқа-и Шариф”ни Рамазон ойи давомида Ҳирка-и Шариф масжидида кўриш мумкин.

             Ҳайит байрами шукуҳини Истанбулда ҳис этинг…

            Истанбулда ибодатлар билан ўтказилаётган сокин Рамазон ойи билан видолашиш ҳайитнинг биринчи кунидаги ҳайит намози билан бошанади. Истанбулда ҳайит кунларида шаҳар аҳолисини кексаларни зиёрат қилиш учун йўлда, байрамона либослар кийиб, қутичаларда ширинлик ёки қандолат маҳсулотлари кўтариб кетаётларини кўрасиз. Қариндошлар йиғилиб оила даврасида байрамни нишонлагандан сўнг, болаларни байрамона кайфиятдан баҳраманд бўлишлари учун шаҳардаги истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларда ташкил этилган сайлларга олиб борадилар. Рамазон руҳида тарихий жойлар, анъанавий тажрибалар ва кўнгилочар тадбирларни таклиф этувчи Истанбул, бу йилги Рамазон ойида ўз меҳмонларини кутмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×