9 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Янги  маърифий  эпопея  чоп этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Китоб  жавонингизга

Исломшунос шоир ва таржимон Олимжон Бўриев Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳақида мукаммал эпопеясини ёзиб тугатди. Мазкур асарни исломий  тарихий манбалар билан тўлдириб, ўзига хос маънавий-маърифий ва ирфоний мавзуда Муҳаммад (С.А.В.) мукаммал тарихини якқалам қилишга муяссар бўлдики, ҳалигача бундай батафсил мукаммал, қамрови кенг назмий асар ёзилмаган эди.

Муҳаммад  (С.А.В.) ҳаёти тарихи назмий эпопеяси ўзбек адабиётидагина эмас, балки  мусулмон оламида яратилган энг салмоқли ва қамрови кенг сийратномадир. Шу жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга мазкур асар бугунги кунда китобхон учун муҳим манба, фойдали тарихий маълумотлар, насиҳатлар, эзгуликка тарғибот  руҳи кучли манбалар асосида манзум этилган.

Унда ёшларни зарарли йўллардан қайтарадиган, эзгуликка чорлаб, комил инсон бўлиб етишмоғига хизмат қиладиган аждодларимиз, хусусан Имом Бухорий “Саҳиҳ ҳадислари” ғояси мужассам.

Акмал  Саидов,

академик

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида  сўзлаган нутқида шундай деган эди:

  “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз.

Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.

Ўзбекистон Йўлбошчиси кундалик ҳаётида халқимизнинг асрий маънавий қадриятларини нақадар эъзозлашини ёрқин намоён этиб келмоқда…

Чунончи, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига 2022 йилдаги давлат ташрифи давомида, биринчи навбатда Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Ҳужраи саодатда Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилди. Юртбошимиз муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди… У киши доим Ватанимиз, давлатимиз,  халқимизни ўйлайди…

Шуни қайд этиш лозимки, ўзбек халқи мустақилликка эришгандан кейин, цензура йўқ бўлди. Диний масалаларда тўлиқ эркинлик берилди. Бунинг натижасида кўплаб адибларимиз – Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўзбекистон Халқ шоирлари Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова, таниқли шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоил ва бошқалар ўз ижодларида Қуръони Каримга, ҳадисларга мурожаат қилишган ва қилишмоқда, ўз асарларида авлиёлар, валилар образларини яратишмоқда… 

Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек халқи – бизнинг ота-боболар асрлар давомида Қуръонни араб тилида ўқишган ва ёдлашган. Қуръонни фақат араб тилини билганлар тушунишар эди. Уни маъноларини таржима қилишга рухсат йўқ эди. Яқингача  Қуръон маъноларини ўзбек тилига назм билан таржима қилиш ҳам мумкин эмас деб ҳисобланар эди. Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқи Қуръон маъноларини ўз тилида ўқишга муяссар бўлди. Бугунги кунда муқаддас китоб маъноларининг ўзбек тилида бешта таржимаси мавжуддир.

Таниқли ўзбек шоири ва таржимони Олимжон Бўриев ижодига Қуръон илҳом манбаидир…

Шоир ва таржимон Олимжон Бўриев қирқтага яқин  китоб муаллифидир. У  ўзбек халқи мустақилликка эришгандан кейин, Ислом маърифатини тараннум этувчи ўндан ортиқ китоблар ёзди ва таржима қилди. Жумладан, ҳазрати Низомий Ганжавий ва ҳазрати Хусрав Деҳлавий  “Хамса” асарлари, Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг “Ҳафт авранг” китобини ўзбек тилига таржима қилган.  Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий ва Абдураҳмон Жомийнинг ғазал девонлари ҳамда юзга яқин форс мумтоз шоирлари шеърларини тилимизга ўгириб, “Эрону Турон назмул-жавоҳири” баёзига тартиб  берган ижодкор. Шунингдек, у “Амир Темур”, “Жалолиддин жасорати”шеърий романлари, “Шоҳнома” эпопеяси,  “Аҳмад Фарғоний”, “Замахшарийнома”, “Маънавият гултожи” ва бошқа китоблар муаллифидир.

Олимжон Бўриев Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) ҳақида бир нечта асар, ҳадисларга мурожаат қилиб юзлаб шеърлар яратди. Буларни ҳаммаси Қуръон маъноларини ўзбек тилига шеър билан таржима қилишга замин бўлди. Натижада таржима китобхонлар қўлига “Саодатнома” китоби шаклида етиб борди (Олимжон Бўриев. Икки аср ижоди. Куллиёт. “Tafakkur qanoti”. Тошкент. 2018.). Бу таржима атоқли олим академик Азиз Қаюмов ва китобхонлар юксак баҳосига сазовор бўлди.

Олимжон Бўриевнинг ҳозиргача бўлган ижоди, юзлаб китоблар бағишланган  Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) ҳаётлари тарихига мурожаат қилишга асос бўлди.

Яқинда «ZILOL  BULOQ» нашриёти шу мавзудаги эпопеяни чоп этиб чиқарди (Олимжон Бўриев. САРВАРИ ОЛАМ ҲАЗРАТИ МУҲАММАД (соллаллоҳу   алайҳи вассаллам ҳаётлари тарихи). Масъул муҳаррир — юридик фанлари доктори, профессор, академик Акмал Саидов. Тақризчилар: Шайх Абдулазиз Мансур,  исломшунос олим, профессор Убайдулла Уватов).

Асарда асл манбаларидан унумли  фойдаланган ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.)нинг ота-боболари, “Фил воқеалари”дан тортиб болаликлари, ёшликлари, камолот даврлари, уйланишлари, рисолат келгани, мушриклар билан муросалари ва динга даъватлари, Мадинага ҳижратлари, кўрган азиятлари ва шодликлари, Ислом фатҳи ҳамда олий инсоний фазилатлари меҳр ва муҳаббат билан назмий ифода этилган.

Олимжон Бўриев ушбу эпопея асари Президентимизнинг БМТ юксак минбаридан туриб ижод аҳлига қўйган вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш ёрқин намунасидир.

Бу асар барчани юксак маънавият руҳида тарбиялашга, Янги Ўзбекистонни қуриш ва III Ренессанс асосларини яратишга муносиб ҳисса бўлади деб умид қиламиз

Носир  Тоиров,

Ўзбекистон  журналистлари  уюшмаси  аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×