9 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Шарқ – Мутаффаккирлар диёри

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Маъмун академиясида Мовароуннаҳрлик олимлар. Хорун ар-Рашид ташаббуси билан Бағдодда илмий Марказ-Академия («Байт ул-Хикма»)-ташкил этилиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан Ўрта Осиёдан ҳам олим ва фозиллар тўпланган. Бу марказда Мовароуннаҳр ва Хуросондан келган Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвозий, Марварудий, Жавҳарий каби олимлар Бағдод академиясини жаҳонга машҳур бўлишида ўзларининг катта ҳиссасини қўшганлар.

Мовароуннаҳрда араб халифалигини ҳукмронлигини ўрнатилиши ҳамда ислом динининг кенг ёйилишининг ижобий томонларидан бири шуки, Бағдоддаги илмий академиядан ўрнак олиб Хоразмда ҳам Х асрда Маъмун академияси вужудга келди ва унинг аъзолари бўлмиш ўз даврининг олиму-донишмандлари ўз ижодлари билан Мовароуннаҳр номини дунёга ёйдилар. Шунингдек ўлкамиз ҳудудидан ислом дунёсининг энг мўътабар шахслари етишиб чиқдиларки, уларнинг номи Ҳозирги кунгача ҳам дунёвий, ҳам ухровий илмининг юқори поғоналарида турибди.

Хусусан илм-фан маданиятимиз тараққиётида IX—XII асрлар даврининг ўрни беқиёсдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шах Маъмун ибн Муҳаммад X аср охирларида жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган Хоразмни ягона бир марказга бирлаштирди. Маъмун айниқса пойтахт Гурганчни Шарқнинг энг йирик илмий-маданий марказларидан бирига айлантирган. Маъмун Гурганчда «Байтул ҳикма» (Донишмандлар уйини) ташкил қилган. У Маъмун академияси деб ҳам аталган. Бу масканда улуғ мутафаккирлар Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Ибн ал-Ҳаммар, Абу Сахл Масихий, Ибн Ирок, Аҳмад Фарғонийлар ижод қилдилар. Шунингдек улар орасида Шарқнинг кўпгина мамлакатларидан келган улуғ алломалар ҳам бор эди.

Донишмандлар уйида ўзидан ўчмас из қолдирган Буюк мутафаккирлар орасида алоҳида таъкидлаш лозим бўлган шахс бу — Абу Райҳон Берунийдир. Абу Райҳон Беруний мутафаккир, серқирра олим астрономия, тарих, тиббиёт, риёзиёт, жуғрофия, геодезия, метеорология, этнография, фалсафа, филологияга оид 150 га яқин асарлар яратган. Бу асарлар Беруний номини жаҳонга таратди.

Шунингдек, Шарқда дастлабки Глобусни Абу Райҳон Беруний 1016 йилда ясаган. У фақат Шимолий ярим шардан иборат энг биринчи бўртма (рельефли) Глобус бўлиб, аҳоли яшайдиган жойлар аниқ кўрсатилган. Глобуснинг диаметри қарийб 5 м бўлганлиги маълум (масштаби 1:2 500 000). Беруний ўзи ясаган Глобус ҳақида «Геодезия» асарида ёзиб қолдирган.

Бундан ташқари у араб, форс, ҳинд туркий тилларни мукаммал билган. Унинг қуйидаги асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган:

  1. Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Пер. А. Б. Халидов, Ю. Н. Завадовский. // Танланган асарлари, Том ИИ. Тошкент: Фан, 1963. // Қайта нашр: М.: Ладомир, 1995.
  2. Беруний Абу Райҳон. Ёдгорликларни тўплаш учун маълумотларни жамлаш (Минералогия). Пер. А. М. Беленитский. Л.: Наш. СССР ФА, 1963.
  3. Беруний Абу Райҳон. Геодезия. (Турар-жойлар ўртасидаги масофани аниқлаш учун жойларнинг чегараларини аниқлаш). П. Г. Булгакова //Танланган асарлар, Том ИИИ. Тошкент: Фан, 1966.
  4. Беруний Абу Райҳон. Медицинада фармакогнозия. У. И. Каримов. // Танланган асарлар, Том ИИИ. Тошкент: Фан, 1987.
  5. Беруний Абу Райҳон. Хайём ва ат-Тусийларнинг каталоглар иловаси билан Ал Берунийнинг юлдузлар каталоги. Тарихий-астрономик тадқиқот. 8, 1962, с. 83-192 нашр.
  6. Беруний Абу Райҳон. Эгри чизиқнинг икки нуқтасини туташтируви тўғри чизиқда эгри чизиқни аниқлаш ҳақида рисола. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. 3, 1963, с. 93-147 нашр.
  7. Беруний Абу Райҳон. Ҳинд рашиклари ҳақида китоб. Б. А. Розенфелд. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. 3, 1963, с. 148—170 нашр.
  8. Беруний Абу Райҳон. Ёзишма. Ю. Н. Завадовский. Тошкент: Фан, 1973. Берунийнинг «Фазо ҳақидаги китоби»га оил ўн савол ва Ибн Синонинг жавоблари.
  9. Беруний Абу Райҳон. Металл ва қимматбаҳо тошлар ҳажми ўртасидаги муносабат. Б. А. Розенфелд ва М. М. Рожанский. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. Фан.: 1983, с. 141—160.

Буюк мутафаккир ҳамда қомусий олим, Абу Райхон Берунийнинг номини келажак авлодга етказиш мақсадида, бир қанча ишлар амалга оширилган. Жумладан:

  1. Ал-Берунийнинг она шаҳри 1957 йил унинг шарафига Беруний номини олган.
  2. 1973 йил академик И.М.Мўминов томонидан Ўзбекистонда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилган.
  3. Тошкентдаги Шарқшунослик илмий-текшириш институти Абу Райҳон Беруний номини олган.
  4. Тошкентдаги Беруний метро станцияси.
  5. Тошкент ҳамда Хоразмдаги Беруний ҳайкаллари.
  6. Тошкент техника университетига ҳам Беруний номи берилган.

Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий мероси ҳақида кўп жилдлик китоблар ёзилганда ҳам камлик қилишини ҳаммамиз яхши биламиз.Тасаввур қилиш учун биргина Абу Райҳон Беруний ҳазратларини мисол келтирдик холос.

Манба:Bukhari.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×