20.8 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Аждодларимиз меросига бефарқ бўлмайлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсоният тарихида жамият тараққиёти бир текис кечмаган. Жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий ҳодисаларга турлича муносабатда ёндашиш натижасида инсонларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, менталитети шаклланиши баробарида, миллий қадриятлар ҳам такомиллаша борган. Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун ҳам қадриятлар миллатларнинг маънавий қиёфасини акс эттиради.

            Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар оша бизнинг заминда қанчадан-қанча яшаб ўтган буюк шахслар тунни кунга улаб ижод қилиб қолдирган илмий-маданий меросини туб моҳиятини ўрганишимиз ва келгуси авлодга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

             Қишнинг совуқ чиллачи чиқиб, эндигина баҳор мўралаши билан буюк мутафаккир аждодларимиздан Алишер Навоий ва Мирзо Бобир ҳазратларининг қиёфаси ҳар биримизнинг кўз-ўнгимизда гавдалана бошлайди. Уларнинг таваллуд кунлари муносабати билан республикамиз бўйлаб давлат дастурларидан тортиб, барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар жамоат жойларида бадиий кечалар, маънавий -маърифий тадбирлар ўказилади. 

Таниқли олимларимиз билан бир қаторда мактаб ўқувчисидан тортиб, олийгоҳ талабалари ҳаттоки мактабгача таълим муассалари энди тили чиқадиган жажжигина тарбияланувчилари ҳам ғазал ва рубоийлар ёдлашади. Сахнавий чиқишларга тайёргарлик кўриш учун тарихий асарларни қунт билан ўқишади.

  Айниқса таниқли олимларнинг чиқишлари, Навоий бобомиз ва Мирзо Бобир ғазалларидан куй ва қўшиқларнинг янграши қалбларда муҳаббат уйғотади.

Чунки халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўзи туғилиб ўсган она юртига – Ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига садоқат, меҳмонга, ўзидан катталарга эҳтиром, ўзидан кичикларга иззат-икром, айниқса ота-она, қариндош-уруғларга доимий беғараз ҳурмат ва хизмат кўрсатиш, бировнинг ҳақига, айниқса, етим-есирларнинг, қўни-қўшниларнинг, ожиз-нотавонларнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, орттирган мол-дунёсидан хайр-эҳсон қилиш, ҳар қандай шароитда ҳам ҳаё ва андиша сақлаш, аҳли аёли – оиласини асраб-авайлаш сингари жуда кўплаб инсоний фазилатлар миллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

Халқимиз айниқса, ўсиб униб-ўсиб келаётган ёш авлодни она-юртга садоқат, фидойилик, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалалардан бири экан, уларни юксак маънавий ғоя сари бошини қовуштириш учун бу каби жонли учрашув ва мулоқотларни янада кўпайтиришимиз лозим бўлади.

Шу сабабли “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида партиямизнинг дастурига киритилган муҳим масалалардан бири аждодлар меросига бўлган ҳурмат эътибор буюк сиймолар Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора — тадбирлар режасига асосан жойларда кенг қамровли тадбирлар уюштирилмоқда.

 Жумладан; Жорий йилнинг 3 февраль куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбек Миллий мусиқа санъат институтида, 8 февраль куни Ўзбекистон санъат ва маданият институтида ҳамда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган тадбирларда албатта Навоийшунос олимларнинг чиқишлари ва санъаткорлар томонидан лирик ғазалларни куйланиши  тадбир иштирокчиларида Навоий бобомиз ва Мирзо Бобир ижодига нисбатан  катта қизиқиш уйғотди.

9 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси катта мажлислар залида ўтказилган тадбирда Тошкент 101-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиларининг имо-ишора билан Алишер Навоий ғазалларини маҳорат билан тушунтириб бериши, қизларни мақом куйларига рақсга тушиши барча тадбир иштирокчиларини лол қолдирди.

Наҳотки, имконияти чекланган болаларимиз Навоий бобомизнинг ижодига шунчалик муҳаббат билан ёндашганида, тинч осуда замонда таълимга эътибор берилаётган бир даврда халқимиз айниқса ёшларимиз аждодларимиз  ижодига бепарво бўлмаслиги керак.

 Халқимизни қизиқишидан кўриниб турибдики, бу тадбирларни фақат Навоий бобомиз ёки Мирзо Бобир таваллуди муносабати билан эмас балким мунтазам равишда ўтказишимиз керак. Мактаб ёки олийгоҳ дарсликларига ҳам ўзгартиришлар киритиб янгиликлар билан бойитиш талаб этилади. Дарсликларга эътибор берадиган бўлсак, уларнинг ҳаёти ва ижодидан қисқача маълумотлар ёритилган холос.

Президентимизнинг муҳим ташаббусларидан бири учунчи уйғониш даврини дебочасини яратиш экан, ҳаммамиз ҳам ҳис қилишимиз учун авваламбор  катта уммон сари интилишимиз учун Навоий бобомизнинг асарларини кўпроқ мутоала қилайлик.  

Ҳозирги кунда пойтахтимиз мисолида оладиган бўлсак,  Султонмурод олим, Нусратилла Жумахўжа, Шуҳрат Сирожиддинов, Олимжон Давлатов, Каромат Муллахўжаева, Дурдона Юсупова, Сайфитдин Рафитдинов, Қодир Эргашев каби бир қатор Навоийшунос олимларимиз яхши фаолият олиб боришаяпди. Бу олимларимиз томонидан китоблар қайта нашрга тайёрланиши; қатор рисолалар ва мақолаларнинг халқчил тилда чоп этилиши; шунингдек, ОАВ орқали чиқишлар ва онлайн дарсликлар ўтилиши ва жойларда уларнинг суҳбатларидан халқимиз баҳраманд бўлиши каби  бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги ҳаммамиз учун қувонарлидир.

 Қани эди уларнинг сафи янада кўпайиб янги ижод мактабларига айланса баркамол авлод тарбиясида муҳим рол ўйнайди.

 Навоий бобомизнинг мутаола қилар эканмиз, қалбимизда эзгулик уруғлари сепила бошлайди. Дунёқарашимиз ўзгаради. Насрий услубда ёзилган асарларидан бири “Маҳбубул-қулуб” китобига кўз югуртирар эканмиз унда панд насиҳат жанри етакчилик қилади ва одоб ахлоқ масаласи бугунги кунда ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. “Маҳбубул-қулуб» ўзига хос бир насиҳатнома бўлиб, ижтимоий табақа ва гуруҳларнинг таърифида қимматли ахлоқий-таълимий фикрлари илгари сурилган.

         Инсониятни эзгулик сари етаклайдиган мутафаккирларимизнинг асрлар давомида сайқаллашиб бораётган эзгу ғоялари ва таълимотларини ўрганайлик ва келгуси авлодга етказишга барчамиз масъулият билан ёндашайлик.

                                                  Зулайҳо Камалходжаева ЎзМТДП     

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари

                                         

                                             

                                                            

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва...

Больше похожих статей

×