26.8 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Салоҳиятли  муҳандислар тайёрлашга киришган ОТМ ўзининг бир йиллигини нишонлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд халқаро технология университети тантанали равишда ўзининг бир йиллигини нишонлади. Ҳа, қадимий кентда замонавий талабларга тўла жавоб берадиган, хориж ўқув юртларидан кам бўлмаган ва, энг муҳими, янги технологиялар кун сайин ҳаётимизга кириб келаётган даврда ишлашга қодир мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган олий ўқув юрти ташкил этилди.

Тадбирни очар экан, СамХТУ ректори, профессор Юсуф Абдуллаев Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиётига муваффақиятли интеграция қилиш учун салоҳиятли мутахассислар лозимлиги инобатга олинган ҳолда Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида 49-мақсад сифатида хорижий университетлар билан ҳамкорликда Самарқанд халқаро технология университетини очиш ва уни жаҳоннинг энг илғор университетига айлантириш вазифаси белгиланганлигини таъкидлади.

Ушбу вазифани амалга ошириш олий таълим соҳасида катта ва бой тажрибага эга, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг биринчи ректори, ушбу ўқув юртининг халқаро миқёсда маълум ва машҳур бўлиши учун беҳисоб ҳисса қўшган профессор Юсуф Абдуллаевга юклатилди. Олим ва моҳир ташкилотчи Ю.Абдуллаев АҚШнинг қатор дунёга машҳур, юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлаш орқали машҳур бўлган университетларга бориб, музокаралар ўтказди. Натижада, инновацион технологиялар йўналишида мутахассислар тайёрлаш билан ном чиқарган АҚШнинг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири – Колорадо кон мактаби тажрибасига асосланишга қарор қилинди.  Шунингдек, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Польшу ва бошқа ривожланган давлатлардаги олий таълим тизими тажрибалари ўрганилди ва шуларга асосланган ҳолда ўқув жараёни белгиланди.

2022 йил давомида қўйилган мақсад сари ҳаракат қилган ёш ва ишчан жамоа қатор ишларни амалга оширди. Сентябрь ойидаёқ университет таркибида қуйидаги марказлар ўз фаолиятини бошлади:

1. Ғарб ҳамда шарқ тилларини ўргатишга ихтисослашган Тиллар маркази (директори — профессор Аннамари Бассон, Жанубий Африка). 2.Абитуриентлар учун тайёрлов мактаби (директори — профессор Айви Силверман, АҚШ). 3. Информатика ва Робототехника соҳалари, сунъий интеллект (Artificial Intelligence) ва маълумотлар соҳаси (Data science) бўйича мутахассислар тайёрловчи ахборот технологиялари маркази (директори — профессор Муҳаммад Гоуз Галети, Ҳиндистон). 4. Бош ғояси етакчилик, тадбиркорлик, инновацияга йўналтирилган Самарқанд-Калифорния маркази  (WIN-CЕNТЕR) (директори — профессор Жосеф Сапиенца, Италия).

Шунингдек, СамХТУ ҳузурида «Корея технологияси ва маданияти коллежи» ташкил этилган. Унинг декани Хванг Сунг Дон Жанубий Кореянинг Ханкук хорижий тиллар университети профессори, Ипак йўли университетлар тармоғи директори саналади.

Универстет таркибида ўзбек тили, адабиёти ва маданиятини талабаларга тарғиб этиш, уларда ўзбек тилидаги матнларни бемалол тушуниш кўникмасини шакллантириш, уларни ўзбек маданиятидан бохабар қилиш мақсадида  Ўзбек тили ва маданияти  маркази ўз ишини бошлади.

Ушбу олий ўқув юртида дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Ўқув режа ва дастурларининг қарийиб 99 фоизи жаҳон стандартлари асосида хорижий техника университетлари билан ҳамкорликда яратилган. Университет битирувчилари Ўзбекистон ва  хориждаги касбий фаолиятида муҳим ўрин эгалловчи «Double degree», «Double diploma» туридаги нуфузли дипломларни қўлга киритиш имкониятига эга.

Университет дастлабки талабалар гуруҳини қабул қилди ва дарслар бошлаб юборилди. Улар “Тадбиркорлик ва менежмент» ҳамда «Ахборот технологиялари» таьлим йўналишларида сабоқ олишмоқда.

Кузги семестрда яна «Нефт-газ муҳандислиги», «Кимё муҳандислиги», «Кончилик иши», «Геология ва геология муҳандислиги» каби йўналишлар очилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари,  Хитой Халқ Республикасининг энергетика компаниялари ҳамда Хитой Электр энергиясини лойиҳалаш институти ва бошқа етакчи университетлари ҳамкорлигида СамХТУда энергетика муҳандислиги йўналишини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Университет учун Самарқанд шаҳрида, Зарафшон дарёси яқинида жуда кўркам ҳудудда 6 гектар ер ажратилган бўлиб, келгуси ўқув йилигача бу ерда 1000 ўринли, беш қаватли ўқув биноси, талабалар турар жойи, лаборатория, спорт зал, кутубхона, хорижий ўқитувчилар учун тураржой ва бошқа иншоотлар – замонавий кампус бунёд этилади.

Амалга оширилган ушбу ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида университетнинг бир йиллиги тадбирида батафсил сўз юритилди. Унда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, хорижлик ҳамкорлар сўзга чиқиб, навқирон университет жамоасини табриклаб, фаолиятига омадлар тилашди.

Профессор Юсуф Абдуллаевнинг ташаббуси билан «Самарқанд халқаро технология университетининг навқирон келажак авлодга мурожаатномаси» ишлаб чиқилди ва  бу мурожаатномани йиллар давомида сифатли сақланишини таъминлаш учун махсус рамзий  капсула ҳам ясатилди. Мурожаатнома матни йиғилганларга ўқиб эшиттирилди ва у 10 йилдан сўнг очилиб, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таққосланиб чиқилиши таъкидланди.

Тантанали тадбирда хушовоз хонандаларнинг иштироги унга ўзгача файз бағишлади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича  ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кам пенсия миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул...

Больше похожих статей

×