7.5 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Озарбайжонда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўлмасбек Хўжаевнинг китоби тақдимоти ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжон ўзининг қадим тарихи, адабиёти ва маданияти, гўзал табиати, Хазар (Касбий) денгизи соҳилларида жойлашганлиги билан мафтункорлик касб этиб туради.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг устози, илк «Хамса» достонини яратган Низомий Ганжавий туғилган Ватан – қадим туркий юрт сифатида ҳамиша жилвакор диёрдир.

2022 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари мустаҳкамлиги ва мақсадлар муштараклиги яна бир бор маълум бўлди ва бу муносабатлар адабий жараёнлар ривожига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Яқинда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир-журналист Ўлмасбек Хўжаев Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ижодий сафарда бўлиб қайтди.

У Боку Давлат университети Кутубхоначилик ва ахборот технологиялари факультетида, А.Карим номидаги Шимғоят ижод уйида учрашув ва мушоирада қатнашди.

Шунингдек, Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси электрон залида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўлмасбек Хўжаевнинг «Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий асарларида коммуникациявийлик хусусиятлар талқини» номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Унда Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси доктор ва профессорлари маърузалар қилди.

Тақдимот якунида Ўлмасбек Хўжаевга Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси номидан «Низомий Ганжавий ҳаёти ва ижоди» номли китобни профессор Ализода Асқарли совға қилди.

Шунингдек Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомийшунослик шўъбаси тарафидан Низомий Ганжавийнинг «Хамса»си таркибига кирувчи достон китоблари ҳамда Сайид Имомиддин Насимий ва Фузулийнинг девонларини совға қилди.

Ўлмасбек Хўжаев Ганжа шаҳрига бориб, улуғ мутафаккир-шайх Низомий Ганжавийнинг қабрини ва Имомзода зиёратгоҳини зиёрат қилди. Низомий Ганжавий номидаги музейида бўлди.

Сўнг Ганжа Регионал Маданият мдораси марказий кутубхонаси йиғилишлар залида китоб тақдимоти ўтказилди. Тадбирни Ганжа Регионал Маданият идораси раис маслаҳатчиси Роҳиб Ҳусайинов очди ва олиб борди. Тақдимотда Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг Ганжа бўлими раҳбари Хазонгул Ҳусайинова, маслаҳатчиси-шоир Аламзар Ализода ва Фозил Санон, адиблар Инқилоб Исоқ, Имом Жамилли, Мушфиқ Муҳаррамов, Олмаз Юсуф қизи, Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Ганжа бўлими катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Алимухтор Мухторов кутубхона фахрий ишчиси Фарида Қадимовалар китоб ҳақида ва шоир Ўлмасбек Хўжаевнинг Озарбайжонда ўтказилган «Насимий йили» ва «Низомий Ганжавий йили»даги илмий конференцияларда зоом орқали онлайн шаклда қатнашиб фаол бўлганлигини таъкидлашди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг дўсти ва хайрхоҳ ҳамкори, Миллат вакили Ганира хоним Пашшаева ташаббуси ва таклифи билан Бокунинг Муҳаммадий шаҳарчасида доктор Жонпўлат Имоновнинг «Холчали уй»ида учрашув меҳмони бўлди.

Бокунинг Ичкари шаҳар меъморий мажмуаси, ва кутубхона, китоб дўконларида бўлиб, Евроосиё университети филология факультетида ҳам учрашув ўтказди.

Шунингдек, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси Анор Ризоев билан учрашди.

Ўлмасбек Хўжаев Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Президенти Исо Ҳабиббейли имзолаган Сертификат, «А.Карим номидаги Шимғоят ижод уйининг «Фахрий меҳмон Дипломи», «Евроосиё университети Ташаккурномаси», «Дада Ал-аскар Маркази» ижтимоий бирлашмасининг «Фахрий Дипломи» билан тақдирланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўзгидромет» сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди

29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди. Унга кўра, 29...

Больше похожих статей

×