14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Шохрух Хамдамов: «Образларнинг турлилиги — актёрнинг маҳоратини оширади».

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек киноси оламига 2013 йилда ёш, янги истеъдод кириб келди ва қисқа вақтда ўткир нигоҳлари, хилма хил ижролари билан томошабин қалбини забт этди.

    Шохруҳ Хамдамов. Бу киноюлдуз  бугун санъат осмонида  тобора ёрқинроқ порламоқда. Актёр 1995 йил, 31 июлда Фарғона вилоятида туғилган.  Отасининг орзуси ва ўзидаги иқтидор сабаб санъат оламига  қадам қўйган Шохруҳ Республика Эстрада ва  цирк коллежини актёрлик бўлимини тугатган.  Бугунги кунда эса Ўзбекистон Давлат  Санъат ва Маданият олийгоҳининг Драма театри ва кино актёрлиги  йўналишини тамомлаш арафасида.  Хам истеъдоди хам илми сабаб кино  соҳасида хақли равишда  фаолият олиб бораётган актёр хаётда жуда самимий,  хазилкаш,  камтарин ва дўстлар даврасида жуда хушчақчақ

    Ижодининг илк йиллариданоқ  ижролари  хилма хиллигига  эътибор қаратган  ижодкорнинг айтишича хар қандай асарнинг дастлабки ва энг  катта муваффақияти бу  пишиқ хамда пухта сценарий.

    “Бугун кино оламида  оригинал мазмундаги, профессионал ёндашилган хақиқий сценарийлар жуда кам. Аммо касбий фаолиятимиз сабаб «бундайроқ»  сценарий асосида суратга олинаётган  фильм, сералларда хам суратга тушамиз.  Мазмунан бироз  бўш  сценарийлар тушиб қолган вақтда  қахрамоним  эсда қоларли, тасирли ва  ўз  хақиқатига эга бўлган  образ бўлиши учун мени ўзим унинг характерини жонлироқ кўрсатишга, янги холатлар ўйлаб топишга  харакат қиламан.  Съёмка вақтида режиссорга  яхши таклифлар киритишга  интиламан. Ахир хаммамиз сифатли киномахсулот учун харакат қиламиз.  Бу эса жонли, табиий образларга қурилади.”

   Актёр ижоди давомида  ватан учун жон тиккан харбийлар, романтик ошиқлар,  илмга интилувчан ёшлар, маҳоратли ошпазлар,  инжиқ ва характери оғир инсонлар ва хатто  «аферист» қахрамонларни хам ижро этган. Унинг фикрича актёрнинг турли қиёфаларни жонлантириши унинг маҳоратини оширади.

  “Эндиги ниятим организимида нуқсони бор, ногирон ёки ақлан ривожланмаган инсонлар қиёфаларини яратиш. Аммо  хали бундай қахрамон атрофига қурилган, тасирчан холатларга бўй  сценарий  учрамади. Агар ана шундай қахрамонни ижро этиш таклифи тушса иккиланмай жонлантираман”  дейди  кино  юлдузи.

    Шохруҳ  Хамдамов  кўплаб Эстрада юлдузларининг видеоклипларининг бош қахрамони. 2014 йилда Қиличбек Мадалиевнинг “Сени бугун кўрмасам бўлмас” таронасига ишланган  видеоклипидан бошланган образлар кетма кетлиги бугунги кунга келиб 30 га яқинлашди. Сардор  Раҳимхоннинг «Онам» , Муниса Ризаеванинг «Овуна»,  Сардор Тоировнинг «Мажбур»  Озода Нурсаидованинг «Қанийди» видеклиплари мухлислар қалбини забт этган. Бу каби ижроларни кўплаб санаш мумкин.

    Бугун милионлаб мухлисларга эга Хамдамовнинг ўзи  жаҳон юлдузлари Ленардо  Дикаприо ва Шохруҳхоннинг  мухлиси. Айтганча  Хамдамов жаноблари  кўрсатувлардан бирида “Ўзбекистонга Оксар ҳайкалчасини олиб келаман”  дея яхши нийят қилган. Киноюлдузнинг бу орзуси тез орада ушалиб мухлисларини жахон киномукофоти билан хурсанд қилишига ишонамиз ва қуйида сизларга актёрнинг фильмографиясини тақдим этамиз.

  Шохруҳ Хамдамовнинг фильмографияси.

Бадиий фильмлар

Йили Фильм номи Қаҳрамон
2014Пахта  иши 
2015ЗурриётШуҳрат
2017ИснодСамандар
2017Мафтун бўлдимМурод
2017Темур 
2018Тинчлик ортида 
2018Парвоз 
2019Муҳаббат РестораниТемур
2020 Ой  шуласи 
2020Ўзбекча ажрашиш 
2021 Тўйгача шохлик 
2021Ҳаёт  афсунлари 
2021Бир кунлик тўй 

Телесериаллар.

ЙилиСериал номи Телеканал.
2015Беошиён яраланган аёл 
2015СаодатЁшлар ТВ
2016Эзгулик Ҳудуди 
2019Тухмат гирдобиMilliy TV
2019ИзқуварТошкент ТВ
2020ЧаёнMilliy TV
2020СевгиMilliy TV
2021Бахт овчисиMilliy TV
2021Тухмат 
2021Ҳаёт афсунлари 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×