29.6 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Люк Бессон ва Арманд Ассанте “Жомий ва Навоий” фильмини яратиш бўйича меморандум имзоланишида иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент кинофестивали доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, “Жомий ва Навоий” фильми лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

“Ўзбек киноси кунлари” ва “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳамкорликда суратга олинган фильмлар тақдимотида Кинематография агентлиги ва «Тожикфильм» ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди, шунингдек, “Жомий ва Навоий” қўшма фильми лойиҳаси тақдим этилди.

Меморандум имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, «Тожикфильм» давлат муассасаси раиси Маҳмадсаид Шохиён, франциялик режиссёр ва продюсер Люк Бессон, америкалик актёр Арманд Ассанте, шунингдек, Тожикистон тарихи бўйича илмий консультант, профессор Шодимуҳаммад Суфизода ва ўзбекистонлик илмий маслаҳатчи, филология фанлари доктори, Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев иштирок этди.

– “Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа биз учун ҳам, Кинематография агентлигимиз учун ҳам улкан тарихий воқеадир. Чунки бу лойиҳа Президентимиз ташаббуси билан ишга туширилган ва биз олти ойдан буён унинг устида ишлаяпмиз. Бунинг учун алоҳида ишчи гуруҳи тузилган. Тажрибали киношунослар, тилшунослар, кўплаб малакали ишчилар иштирокида кенг кўламли лойиҳа амалга оширилди. Тожикистонлик ҳамкорларимиз билан кўплаб учрашувлар, баҳс-мунозаралар ўтказдик ва онлайн мулоқот қилдик. Биз жаҳонга машҳур кинорежиссор Люк Бессон билан узоқ суҳбатлашдик. Ундан маслаҳатлар олиб, тажриба алмашдик. Бу биз босқичма-босқич амалга ошираётган лойиҳамиз жараёнидир. Биз нафақат Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолисига, балки бутун дунёга юқори сифатли киномаҳсулотни тақдим этиш ниятидамиз”, — деди Абдухолиқов ўзининг табрик сўзида.

Ўз навбатида Маҳмадсаид Шоҳиён меморандумнинг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлаб ўтди:

  • “Бугун мустақил Тожикистон ва Янги Ўзбекистон тарихидаги мухим воқеадир. Биз илк бор ҳамкорликда фильм суратга олиш бўйича шартномалар имзолаймиз. Ушбу лойиҳамизда эса бутунжаҳон кино юлдузи Люк Бессон хам иштирок этади. Ҳозирги кунда дунёда дўстлик ва ишонч етишмаяпти. Агар бизда ишонч бўлмаса, бизда ҳеч нарса бўлмайди. Биз буюк мутафаккирлар Жомий ва Навоий мисолида ҳақиқий дўстликни кўрсатмоқчимиз. Улар халқларни маърифатли қилиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилдилар. Тожик ва ўзбеклар ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин.”

Суратга олиш жараёнида иштирок этадиган Люк Бессон картина ғоясининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди:

  • “Лойиҳада қатнашганимдан жуда ҳурсанд эканлигимнинг иккита сабаби бор. Биринчидан, унинг ижодкорлари олдида биз икки давлат, икки халқ тимсолини кўрамиз, улар бизга қандай қилиб биргаликда ишлашимиз, бир-биримизни севиб, ҳурмат қилишимиз ҳақида ҳикоя қиладилар. Мен бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. Ва умид қиламанки, бутун дунё бу хабарни эшитади, чунки ҳозирги кунда кўп мамлакатлар бир-бирини эшита олишмаяпти. Иккинчидан, урушни тўхтатган икки буюк шоирнинг ҳикояси мени ўзига жалб қилди. Санъат аҳли бунга қодир бўлиши жуда ажойиб, биз барчамиз шеърларимиз, фильмларимиз, мусиқаларимиз билан дунёни мустаҳкамлашни орзу қиламиз.»

Ассанте Бессоннинг фикрларига қўшилди ва лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унда фақат ижобий томонларини кўришини маълум қилди.

Жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий...

Больше похожих статей

×