35.9 C
Узбекистан
Четверг, 8 июня, 2023

Нодирбек Примкулов (Nodirbek Primqulov) ижодидаги суратга олдирилган клиплар!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
5,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Хонанда Нодирбек Примқулов шу кунга қадар 4 та қўшиғига клип суратга олдирган бўлиб, ҳар бир клипига алоҳида дид билан ёндошган. Шунингдек, хонанда ўзининг ҳар бир клипида ёдда қоларли образларда чиқишга ҳам катта аҳамият беради.Нодирбекнинг мухлислар учун севимли бўлган қўшиғи “Қадри осмоним” таронасига суратга олинган клип трек йўналишида бўлиб, клипнинг ғоя муаллифи ҳам, хонанданинг ўзи, режиссёр Иброҳим Арифбоев.

Бу қўшиқни хонанда дард билан юракдан куйлаган ва клипда буни тўлақонли ифода этган. Ўз муҳаббатидан айрилган ошиқ йигит изтиробларини хонанда таъсирли тарзда ижро қилган. Клип 2021 йил мухлислар эътиборига ҳавола этилган.

Хонанданинг “Рамазон туҳфаси” қўшиғи ҳам, дилдан куйланган тарона бўлиб, унга суратга олинган клипда “Ковид” хасталигига чалинган бемор йигит билан боғлиқ ҳолатлар тасвирланган, ҳамда шифокорларимизнинг Пандемия вақтидаги фидоий меҳнатлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, меҳр-оқибат туйғулари таъсирли ифодаланган.

Нодирбек Примқуловнинг рус тилидаги таронаси “Хадиса”га суратга олинган клип, дастлабки кадрлариданоқ эътиборни тортади. Юқори кайфият бағишловчи бу рақсбоп қўшиққа суратга олинган мазкур клипда, хонанданинг ўзи тадбиркор йигит қиёфасида гавдаланганиб, Хадиса исмли қизга севги изҳор қилади.

Ноодатий исм, ҳамда ўзига хос ижро акс этган клип, томошабинни рақсга чорлайди. Нодирбек Примқуловнинг энг жўшқин қўшиқларидан бири “Афсоналар водийси” қўшиғига суратга олинган клипда, хонанда ўз севгисини “Афсоналар водийси”да учратган йигитни гавдалантирган.

Рўмолли гўзал қизни бу водийда учратиб, унга ўз қалбидаги туйғуларни изҳор этишга уринган йигит тилидан куйланган қўшиқ ва жуда мос тарзда суратга олинган клип, айниқса, клипдаги телефон билан боғлиқ топилма ўзгача чиққан.

Клип Намангандаги “Афсоналар водийси” номли боғ яъни, “Afsona Land” да 2 кун давомида суратга олинган. Хонанда клипда Наманганга ва ундаги “Афсоналар водийси” боғига алоҳида урғу берган. Бу клип ҳам мухлислар кўнглидан аллақачон жой эгаллаб улгурган.Келгусида хонанда яна бир янги қўшиғига клип суратга олдириш ниятида бўлиб, у ҳам хонанданинг ўз ғоясига кўра суратга олиниши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сармоялар тадбиркорга мадад

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан айни вақтда тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаши натижасида вилоят миқёсида муҳим бунёдкорлик...

Больше похожих статей

×