20.6 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Азиса Раджабова (Azisa Radjabova): «30 дан ортиқ клипларда суратга тушдим»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Санъатга бўлган меҳр, биз Хоразм аҳлининг қонимизда бор. Санъатга болалигимдан меҳр қўйганман. Қўшиқ айтиш, шеър ёзиш, роль ўйнаш болалигимда ҳам жону дилим эди. Ўзим 1996 йил 16 августида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилганман. 2003-2012 йилларда Урганчдаги 5 сонли мактабда таҳсил олганман. Ўқувчилик йилларимдаёқ кўплаб шеърларим “Ғунча”, “Гулхан” каби болалар ва ўсмирлар журналлари, ҳамда бир қатор газеталар ва китобларда ҳам чоп этилган.


Бошланғич мактабни тамомлагач, Урганч Иқтисодиёт коллежига ўқишга кирдим. Аммо, 2012-2015 йилларда мазкур коллежда ўқиш даврида ҳам, санъатга бўлган қизиқиш ва интилиш мени бир зум ҳам тарк этмади. 2014 йилда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Хоразм Маликаси” танлови ғолибаси бўлганим, мен учун санъат олами эшикларини очди. Чунки, шу ғолибликдан сўнг, мени хонандалар ўз клипларига таклиф қила бошлашди.


Шу тарзда хонандалардан Бунёдбек Саидовнинг “Сарамисан”, “Уммон” гуруҳи хонандаси Шохрухнинг “Уммон”, Дилмурод Султоновнинг “Ойша”, Наврўз Собировнинг “Бика”, Бекзод Жўраевнинг “Инстаграм”, Наврўз Собировнинг “Бурмак”, Достон Ибодуллаевнинг “Сара”, “Сара 2” ва “Гулим”, Камрон Собуровнинг “Чемодан”, Зафар Қурбонбоевнинг “Чиройлигим” клипларида суратга тушдим.


2016 йилдан бошлаб эса, Хоразмнинг ҚВЗ Дипломат жамоаси билан биргаликда концертлар бера бошладик. Шундан сўнг, ўзим ҳам яккахон хонандалик фаолиятини ҳам бошлашга аҳд қилиб, “Севаман” ва “Айбламагин” қўшиқларини куйлаб, уларга клип ҳам суратга олдирдим.
2018 йил Тошкент Ахборот Технологиялари университетига талабаликка қабул қилиндим ва ҳозирда мазкур университетнинг 3 курс талабасиман. Ижод билан бирга таҳсил олишни ҳам баробар олиб боряпман.


Шу кунгача 30 дан ортиқ клипларда суратга тушдим, ҳамда 3 та сериалда яъни, “Кўча”, “Дайди қизнинг дафтари” ҳамда, “Қил устидаги тақдир” сериалида, ўзига хос ролларни ижро қилдим. “Айбламагин” қўшиғим, ўзим бош ролни ижро қилган “Қил устидаги тақдир” сериали саундтреки ҳамдир.
Ҳаётда ўз мақсадларим сари интилувчан инсонман. Шеър ўқишни, қўшиқ куйлашни севаман. Келажакда машҳур санъаткор бўлиш орзусидаман ва бу орзуйимга эришиш учун астойдил ижод қилиб келяпман.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×