32.9 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Давлат музейларига соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра 2022 йилнинг 1 июлидан музейларда хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича айрим тартиблар ўрнатилади.

Жумладан:

— давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;

— пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади;

— давлат музейларига уларда ташкил этиладиган хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳамда бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

— Давлат музейлари томонидан хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари, музейларнинг буджетдан ташқари маблағлари, Маданий мерос жамғармаси маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, 1 июлдан эътиборан «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этилади. Унинг доирасида аҳолидан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга тасвирий ва амалий санъат асарлари харид қилинади. Акция давомида аҳолидаги маданий бойликлар давлат музейлари томонидан қабул қилиб олинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×