- Advertisement -
7 декабрь куни соат 17:00 да Алишер Навоий номидаги киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Pro art студияси томонидан суратга олинган “Ҳаёт афсунлари” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.
Мазкур премьера 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан агентлик томонидан киномухлисларга туҳфа сифатида тақдим этилмоқда.
Мазкур фильм психологик драма бўлиб, унда Тоҳир исмли маҳалла раисининг атрофида бўладиган ҳаётий воқеалар, турли кўнгилсизликлар ва оилавий можаролар акс эттирилган.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати