18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

«Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир ЮНEСКО билан биргаликда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75 -сессиясида билдирилган ташаббуси асосида  ўтказилмоқда. Халқаро ташкилот раҳбари Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, «Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини олқишлайман», – дея фикр билдирган эди.

Ушбу маданий форум доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан яна бир муҳим воқеа сифатида ТУРКСОЙга аъзо бўлган  давлатлар маданият вазирлари доимий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Дастур доирасида «Хива — Турк дунёсининг маданий пойтахти» доирасидаги тадбирлар ҳақида ҳисобот, 2022 йил турк дунёсининг маданий пойтахти тақдимоти, шунингдек, 2021-2024 йиллар учун ТУРКСОЙ Бош котиби сайлови бўлиб ўтади.

Хивада, шунингдек, «Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш » халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир ЮНEСКО шафелигида ўтказилади. Иштирокчилар томонидан археологик меросни бошқариш ва геомаданий брендинг, фундаментал ва амалий илм-фандаги археологик мерос ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.

«Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида» Халқаро маданият форуми доирасида  13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий тадбирга айланган Маданий мерос ҳафталигининг бир қатор ёрқин маданий тадбирлари ўтказилмоқда.

      «Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида» Халқаро маданият форуми доирасида   Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори» V Конгресси бўлиб ўтаяпти.

Ўзбекистон Президенти ва  ҳукумати қўллаб қувватлаши билан ўтказилаётган V конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмаги билан ўтказилмоқда.

Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 200 га яқин  олим ва мутахассислар — етакчи шарқшунослар,  экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар ва бошқа кўплаб мутахассислар иштирок этмоқда.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг «Ўзбекистон тарихи фотосуратларда», «Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида» фотокўргазмалари, «Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмалари» номли фотокўргазма, Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат «Замонавий илм-фанда 3D-технологияси», видеоарт кўргазмаси, Ж. Усмоновнинг «Алишер  Навоий шеърияти» суратлар  кўргазмаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг нумизматик тўплами кўргазмаси ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади.

Шунингдек, Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишланган «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги 50 та ноёб китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, китоб-альбомларнинг 50 та тўпламини музейлар, галереялар, таълим муассасалари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва консулликларига топшириш маросимини ўтказиш режалаштирилган.

V Халқаро Ўзбекистон маданий мероси конгресси

матбуот марказининг материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×