18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

V Халқаро конгрессда Ўзбекистон маданий мероси бўйича 40 та янги китоб-альбом тақдим этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзусидаги V Халқаро  конгресс 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтадиган маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказилади.

Тадбирнинг асосий воқеаси сифатида “Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомларнинг 40 та янги жилди тақдимотларини кўрсатиш мумкин. Пандемия даврида ҳам Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш  Бутунжаҳон жамиятининг фаолияти тўхтаб қолгани йўқ. Аксинча янада муваффақиятли давом этди.  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш билан шуғулланиб келаётган ўнлаб ўзбекистонлик ва чет эллик шарқшунос олимлар янги китоблар учун маълумотлар тўплашди.

 «Ўзбекистон маданий меросини асраш бўйича кенг қамровли лойиҳамизнии қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматидан миннатдормиз. Пандемия даврида биз Венгрия, Россия, Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қатор мамлакатлар олимлари билан алоқа ўрнатиб, ҳамкорликни йўлга қўйдик. Ана шу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, китоб-альбомнинг 40 жилди  дунё юзини кўрди. Ушбу ишларни амалга оширган олимларимизга миннатдорчилик билдириб, мана шундай оғир дамларда сафимизни тарк этган дўстларимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман”.

Қайд этиш лозимки, Бутунжаҳон жамиятининг навбатдаги конгрессида мамлакатимиздан, шунингдек, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британияя, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина, Польша сингари 40 га яқин мамлакатдан  350 нафар тарихчи ва шарқшунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

Конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўргааниш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг фаолиятига бағишланган ялпи йиғилиш билан бошланади.  Жаҳоннинг музей ва кутубхоналарига “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумига оид китоб-альбомларнинг 500 жилдини  тантанали топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Шундан сўнг икки кун давомида шўъба мажлислари ўтказилади. Ўзбекистон қўлёзмалари, меъморий  обидалари ва бошқа маданий мерос намуналарини асраш юзасидан  дунё олимларининг қизиқарли маърузалари тингланади. Асосий эътибор “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг ноширлик фаолияти янги йўналишларини излаш  ва тасдиқлашга қаратилади.

Анъанага кўра, Конгресс Бутунжаҳон жамияти аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига  мурожаати ва якуний резолюция қабул қилиши билан якунланади. Шунингдек, Бутунжаҳон жамиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси муҳокама қилинади.

Конгресснинг тантанали очилиши арафасида бутун дунё олимлари тадбир иштирокчиларига ўз табрикларини йўлламоқда:

Салман ал-Маҳарий, Баҳрайн Маданият, археология,  музейлар ва осори атиқалар бошқармаси мудири, археология бўйича фалсафа доктори:

— Айни дамда менга Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини мамлакатиингиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаш алоҳида мамнуният бахш этади. Шунингдек, мазкур конгрессни ташкил этишга қаратаётган куч ва имкониятлари учун ташкилий қўмитага ҳам ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Турли мамлакатлардан вакиллар, маърузачилар, бир жойда йиғилиб, ўз билимлари, фикрлари, мулоҳазалари  билан ўртоқлашганини кўриш жуда ҳам қувонарли.

 Александр Седов, Давлат Шарқ музейи бош директори, Москва:

“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасини амалга ошириш маданий ва илмий ҳамжамиятда мутлақо ўзига хос воқеа саналади. Лойиҳа Ўзбекистон тарихий-маданий меросининг қанчалик бебаҳо ва улуғвор эканини, унинг дунё маданиятидаги ўрни ва аҳамиятини  кўрсатади, кенг қамровли миссияга эгалиги, турли миллат ва йўналишга эга инсонларни бирлаштириши, фаолияти кенгайиб бораётгани  билан ажралиб туради.

Фредерик Бопертюи-Брессан, Темурийлар уюшмаси асосчиси ва президенти, Париж:

V Халқаро  конгресснинг очилиши билан, Бутунжаҳон жамияти аъзоларини табриклайман. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан бери ўтган 30 йил мобайнида, айниқса кейинги йилларда Марказий Осиё маданий меросини ўрганиш юзасидан жуда катта ишлар амалга оширилди. Дунёнинг энг йирик музейлари, илмий муассасалари билан кенг кўламли тадқиқотлар амалга оширилди,

Ширин Яшар қизи  Маликова, Озарбойжон миллий гиламчилик музейи директори, санъатшунослик бўйича фалсафа доктори:

Замонавий Ўзбекистан – маданий маконда ўз ўрни тобора топиб бораётган, шу билан бирга тарихий анъаналарни сақлаш ва тарғиб этишда дунё миқёсида ўрнак кўрсатаётган мамлакат. Ўзбекистон, шу билан бирга халқаро учрашувларни ташкил этишда энг қулай ва меҳмондўст маскан. Бугунги конгресс ҳам бу ўлканинг бой ва бетакрор маданиятига қизиқувчи инсонларни бирлаштириш учун мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.

V Халқаро Ўзбекистон маданий мероси конгресси матбуот марказининг материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×