ЮНЕСКО бош қароргоҳи “Лазги” балет постановкасини ўз шафелиги остида ўтказиш ҳуқуқини берди.
Маълумки, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси 2019-йил 12-декабрда “Хоразм лазги рақси”ни Инсониятнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритган эди.
Ушбу рақсга бағишланган балет спектаклининг намойиши Ўзбекистоннинг миллий рақс ан’аналарини халқаро маданий майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади. Спектакл хореографи Берлин миллий опера балет мактабининг битирувчиси Раул Раймондо Ребек ҳисобланади.
Балет спектакли А.Навоий номидаги ДАКТ нинг доимий репертуарига ҳам киритилади. 4 сентябр куни шу жойда Лазги спектаклининг премераси бўлиб ўтади.