3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Яхшиликшунос олим, раҳбар, устоз, эл-юрт, ота-онасининг дуосини олган фарзанд

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир” дейди.

Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.

Қудратилла  Рафиқов

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенатининг аъзоси,  сиёсатшунос

Бутун жаҳонни қамраб олган пандемия шароитига қарамай, устозимиз  – кекса журналист, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Собир Шералиевич Қурбонов билан бирга атоқли давлат ва жамоат арбоби, олимлар оқсоқоли, академик Оқил Умрзоқович Салимов олдиларига бордик.

Котибалари Насибахон бизни суратга олар экан, Оқил Умрзоқович: “Ўзи сақласин. Ниқобларингизни олиб қўйинглар, бемалол гаплашиб, ўтирайлик”, – дедилар.

Икки устоз ҳамкасблар суҳбатлашар экан, гап давлатимиз раҳбари бошчилигида пандемияга қарши олиб борилаётган кураш, амалга оширилаётган улкан самарали ислоҳотлар, Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан яратилган Ғалаба боғи, “Нуроний” жамғармаси фаолияти  ва кўплаб бошқа масалалар ҳақида борар эди.

Уларнинг суҳбатига қулоқ солар эканман, куни-кеча “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган, Оқил Умрзоқовичнинг “Она симфонияси” мақоласини эсладим. Дарҳақиқат, фарзанд неча ёшга кирса ҳам ота-она учун доимо бола бўлиб қолаверади,  бола эса неча ёшда бўлса ҳам, доим ўз ота-онасини қумсайверади. Оқил Умрзоқович “Она симфонияси” мақолаларида ёзадилар: “Бола вояга етгунча она унинг таянчи, ҳимоячиси, меҳри ва муруввати билан бўлгувчи хилқат. Бироқ фарзанди вояга етгач ундан узоқлашса, она буниям шодлик билан кутиб олади. Фарзандни мустақил инсон, ўз тақдирини ўзи белгилашга қодир бўлган одам сифатида кўриб қувонади. Она ва фарзанд ўртасидаги бундай мустақиллик, алоҳидалик уларнинг ўзаро муҳаббатига путр етказмайди, аксинча, бир-биридан куч олиб, бир-биридан рағбатланиб истиқболга қатъий ишонч ва буюк саодат кўзи билан қарашади… Инсоният яралибдики ҳаёт ҳақида, ҳаёт бешиги – она ҳақида энг азиз, энг жозибали сўз айтгиси келади. Ваҳоланки, сўзнинг ҳам, ҳаётнинг ҳам, турмуш завқи, сурури ҳам онадан бошланади.

Она миллатнинг таянчи, асоси. У ҳеч қачон айнимайдиган, зангламайдиган олтин. Миллий қадриятлар ва ўзига хосликнинг бебаҳо гавҳари, юксак ахлоқ, эзгуликлар жавҳари. Миллат она туфайли мангу яшайди. Авлодлар шажараси у туфайли давом этади. Миллат шаъни, орияти, ғурури тимсоли. Она нафасида олам оҳанги, борлиқнинг мусиқаси мужассам, унинг илиқ, ёқимли сасида ҳаётбахш куч бор. Биз у орқали, фақат у орқалигина оламни кашф этамиз, унинг қатларини очамиз. Олам ичра олам бўлиб яшаймиз. Бир лаҳза бўлсада ундан узилолмаймиз. Ана шунда ўктам, жасур, ботир, мард ўғлонлар – учқур тулпорлар, қалби меҳрга тўла мушфиқ, меҳрибон, сувратию сийрати гўзал қизлар – шонли, шарафли, баркамол авлодни дунёга келтиришга умрини бағишлайдиган мўътабар оналар дунёга келади”.

Катта истеъдод эгаси бўлган, таниқли шоира Шарифа Салимова Олий Мажлис депутати бўлган пайтлар, бир кун шогирди бўлмиш укам Маҳмуджон билан кекса онамизни кўргани келиб, кўп илиқ сўзлар айтиб, кўнгилларини кўтариб кетган эдилар.   

Оқил Умрзоқович мақолада Шарифа Салимованинг қуйидаги мисраларини эслаганларидан ҳурсанд бўлиб кетдим:

Тоғда бир гиёҳ бор, тунда етилар.

У гиёҳ кўп сирли – меҳригиёҳдир.

Минг битта дардларга даво бўлар у.

Бемор вужудларга мушфиқ паноҳдир.

Тунда у ўт каби ловуллаб ёнар.

Зулматни парчалаб, ёғду сочади.

У нопок қўлларга ўзни тутқизмас.

У мунис дилларга бағрин очади.

Аёл ҳам бамисли шу сирли гиёҳ.

Сиру синоати қалбида пинҳон.

У улуғ тупроқдан қудрат олади.

Шунда томир отар, гуллар берар жон.

Она шер қудрати унда мужассам:

ғаним кўзин бир шаҳд ила ўяди.

Гўдаги инграса, қалб қони билан

миллат жароҳатин боғлаб қўяди.

Улуғ момоларин қутлуғ рўмоли

артар кўкрагидан асрлар доғин.

У пок, озғин, нозик қўллари ила

ҳеч кимга бермайди миллат байроғин!

Унинг алласидан  уйғонар дунё:

миллат уйғонади, халқ уйғонади.

Асрлар кунжида мудраган карахт

улуғ сўз уйғонар, қалб уйғонади.

У гўё миллионлаб нур кукунлари:

миллат дарди ила кулиб қўяди.

У эркни падардек, оғадек суйиб,

жонида гўдакдек олиб юради.

У –она, у –сабр, у –ишқ, у–вафо,

у– табиб, у–ҳабиб, у–бутун бахтдир,

аёл уйғонмаса, уйғонмас миллат,

у тўрт фасл гуллаб турган дарахтдир!”

         Икки оқсоқол суҳбатлашар экан, мен юқорида баён этилганларни кўнглимдан ўтказдим. Оқил Умрзоқовичнинг “Она симфонияси” мақоласи менга оналар ҳақида ёзилган бир қасидадек туюлди. Болалигини эслаган, кекса донишманд фарзанднинг онаси ҳақида ёзган қасидасидек туюлди менга.

         Бугунги болаларни ҳимоя қилиш куни ушбуларни барча билан ўртоқлашгим келди.

Доимо бўлсин қуёш, доимо бўлсин болалар, доимо бўлсин ота-оналар, доимо бўлсин  бува-бувилар, доимо бўлсин барча одамлар, доимо бўлсин болажон халқимиз! Тезроқ бутун инсоният пандемия балосидан қутилиб, ҳамма ниқобини ташлаб, ёруғ юз билан бир бирига боқиб юрсин!

Яхшиликшунос олим, раҳбар, устоз, эл-юрт, ота-онасининг дуосини олган фарзанд  Оқил Умрзоқовичдай инсонлар доимо омон бўлсинлар!

Носир Тоиров,

сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×