Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Фармон имзолади. Кино соҳасидаги узоқ йиллик муаммоларга ечим сифатида хизмат қиладиган ушбу фармон ва қарор юзасидан “Ўзбекфильм” студиясида киноижодкорлар, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида кино-форум бўлиб ўтди.
Форум давомида кино соҳасида туб ислоҳотлар кўзда тутилган фармоннинг мазмун моҳияти ижодкорлар ва мутахассиси очиб берилди. Шунингдек, тарихий дея аталаётган фармон учун ўзбек киноижодкорлари Давлат раҳбарига миннатдорчилик хатини йўллашди. Матн қуйида тўлиқ шаклда келтирилади.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур фармоннинг айрим жиҳатларини алоҳида қайд этишди. Хусусан, гонорарлар тизими замон талаби бўйича ўзгараётгани, бюрократик тўсиқларнинг олиб ташланаётгани, ижодкорлар учун раҳбатлантириш механизмлари жорий этилаётгани, моддий техник база кучайтирилаётгани, киносаноатини жонлантиришда берилаётган имтиёзлар ҳамда кинотеатрлар тармоғини ривожлантириш бўйича чораларни киноижодкорлар олқишлар билан қабул қилишди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир давомида ўзбек киночилари бу фармон нафақат келажакка ишонч тақдим этаётгани балки улкан маъсулят эканлигини ҳам таъкидлашди.
Сўнгги пайтлар Давлат раҳбари даражасида соҳага қаратилаётган эътибор ўзбек киносини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдиришди. Тадбир сўнгги байрамга уланиб кетди. Форумдан сўнг барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди.
Миннатдорчилик хати матни билан батафсил танишиш
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати