4.9 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

«Янги Ўзбекистон, Янги кино»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

Бугун. «Ўзбекистон” ДУК биносида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган » Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография» форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 ноябрь куни “Ўзбекфильм”га ташрифи, киноижодкорлар билан учрашуви ҳамда учрашувда билдирилган таклиф ва тавсиялар, шу билан бирга, ўзбек кино соҳасида эришилган ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Форумда 300 дан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этиб, 2020 йилда қилинган ишлар, янги 2021 йил учун амалга оширилиши кўзда тутилган режалар бўйича фикр алмашилди.

Форумда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, “Ўзбекистон киноарбоблар ижодий уюшмаси” раҳбари Матёқуб Матчонов, “Ўзбекфильм” ДУК директори ўринбосари Мурод Йўлдошев, “Ўзбеккино” МА жамоатчилик кенгаши раиси Ҳамидулла Ҳасанов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК директори Баҳодир Одилов ва режиссёр Жаҳонгир Ахмедовлар сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекфильм”нинг янги биносига ташрифи ҳамда соҳада амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтишди.

Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз маърузасида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекфильм”га ташрифи, киносаноатини шакллантириш, юқори даражадаги санъат асарларини яратиш, ёш ижодкорларни ўқитиш, тарихий жанрда фильмлар суратга олиш, миллий сериаллар яратиш, энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берилгани, шунингдек, кино соҳасидаги йиллик сарҳисоб, Агентлик томонидан амалга оширилган янги лойиҳалар ва келгусидаги режалар ҳақида гапирди. Сўзга чиққанлар давлат раҳбарининг киночилар учун ғамхўрлиги, киноакадемия барпо этилиши, “Киночилар уйининг тикланиши”, “Ўзбекфильм” студиясининг тўлиқ реконструкция қилингани, ижодкорлар учун уй-жой қурилиши ва кўплаб янги ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев келгуси йилда ўзбек кино дарғалари Малик Қаюмовнинг 110 йиллиги, Шуҳрат Аббосовнинг 90 йиллик юбилейини кенг тарзда нишонлаш таклифини билдирди ва 2021 йилда ушбу юбилейларни муносиб нишонлаш зарурлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон киноарбоблар ижодий уюшмаси” раҳбари Матёқуб Матчонов уюшма томонидан “Олтин Ҳумо” миллий мукофотини ўтказиш, ижодкорларнинг гонорарлари миқдори кўриб чиқилаётганига тўхталиб ўтди. Форумда Давлат раҳбари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ҳамда топшириқларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режаси тузилиши айтилди.

Тадбир давомида бу йил таваллудининг 75, 80, 85 йиллик юбилейини нишонлаётган киноижодкорлар Бахтиёр Ихтиёров, Хайрулла Саъдиев, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Исамат Эргашев, Рифқат Ибрагимов, Ҳамидулла Ҳасанов, Ғиёс Шермуҳаммeдов, Аҳмад Унарбоевлар табрикланди ва уларга махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Лобар МИРЗО

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус