4.9 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

Тоғлар бағридаги улуғ маскан

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

            Бундан бир неча йил муқаддам Фориш туманининг Эгизбулоқ қишлоғидан  “Маърифат” газетасига бир саҳифалик  мақола тайёрлаб келган эдим. Тоғ томонлардан олган таасуротларим бисёр бўлсада, уларнинг ҳаммаси ҳам газета саҳифасига  чиқмади.Бу мактабдаги музейда сақланаётган  узоқ йиллик экспонатлардан ҳайратим ошди. Музей ташкилотчиси  Бектемир Тошқулов сўзларига қулоқ тутдим.

              -Отам Тошқул Умиров иккинчи жаҳон урушида Россиянинг Омск шаҳрига  жўнатилган ва қайтиб келмаган. Қишлоқлармиздан урушга бориб қайтмаганлар  хотираси билан боғлиқ кўплпб маълумотлар тўпланиб қолмаган. Бу ҳам музейни ташкил этиш учун халқ орасида ташаббус пайдо бўлишига сабабчидир.Чунки, умри ёш хазон бўлган ўша қаҳрамонлар кимларнингдир отаси, акаси, тоғаси бўлган. Жиззах қўзғолони  билан боғлиқ тарих солномалари ҳам тўлиқ сақланмаган. Репрессия  руслар босиб келиши даври тарихи ҳам аянчли бўлган. Осмонсой қишоғидан Комил Ниёзов, Жума Эсонов, Қўшмурод  Искандаров, Лочин  Яҳёевлар қулоқ қилинади.1937 йилда  мачит мулласи Хўжабоғбон қишлғидан   Мулла Носир Хаттоб НКВД ходимлари томонидан отиб ташланади. Кейин Фин урушига қишлоғимиздан 50 киши жўнатилиб, шундан 26 киши соғ-омон қайтиб келади.Шу боис қариялар, қишлоқ одамлари уларни эслаб музей очиш ғояси пайдо бўлган. Шу сабабли  1973 йилдан бошлаб архив ҳужжатлари, турли маълумотлар тўплана бошлади.1997 йили халқ маблағи ва ҳашар йўли билан қишлоғимиздаги 20-мактабнинг 60 йиллик юбилейига музей ташкил этилди.

                 Музей асосан, икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлим “Жанговар шон-шуҳрат” хонаси.Шуниндек, уй рўзғор  буюмлари хонасида турли осори атиқалар жамланган.Ҳатто араб ёзувидаги  тарихий далолатнома,1940 йилда катта Фарғона каналида ишлатилган фонус,чақма милтиқ,бешотар милтиқ,сув тегирмони,сопол буюмлар, халқ орасидан йиғиб олинган.1995 йилда Айдаркўл  соҳилига яқин жойда “Амир Темур” фильмини суратга олишда музей бумларидан фойдаланилди. Музейда 2500 дан ортиқ экспонат бор.”

                                        Бектемир аканинг фидоийлиги

                 Кўп ҳолларда музей ходими бўлиш учун махсус диплом талаб қилинади.Бектемир ака Жиззах педагогик институтининг рус тили ва адабиёти  факультетини тугаллаган. Бир муддат   вилоят ёш ўлкашунослар марказида ишлаган, жами бўлиб 40 йиллик педагогик стажга эга, музей очилишида бош-қош ва уни жамоатчиликка танитишда жонбозлик қилган. Қолаверса, қишлоқ мактабларида кўп йил ёшларга сабоқ берган. У киши  1977 йилда  йилда Литвада Каунас шаҳридаги Криматорий  ёдгорлигини кўриб олам-олам зақ билан қайтади. Ниҳоят қишлоғида музей очиш, маълумотларни жамлаш, Мирзачўлни ўзлаштиришдан ортиб қатағон қурбонлари фамилияси,исми шарифигача барча маълумотларни жамлайди. Топилган барча суратларни Тошкентга бориб, “Правда Востока” “ газетаси фотомухбири  Валерий Соколов ёрдамида қайтадан ишлаттиради.

                                                Эътибор ўрнига миннатми?

                  Бундан бир неча йиллар муқаддам қишлоқ мактабини текширишга борган “комиссия” мактаб  биноси ёнидаги музейни алоҳида бинода бўлишини талаб қилади. Бизнингча мактабда маданият маскани бўлмаса, мактаб  асосий маънавият маскани эмасми? Алоҳида бино учун яна бино қуриш керак.У ҳам харажат. Бу музей биноси  бир пайтлар халқ ташаббуси ва ҳашар йўли билан қурилган. Қолваерса, 40 йиллик педагог ва яна қишлоқ музейи мутасаддиси Бектемир Тошқуловга  шунча йиллар давомида бир оддий мукофот ҳам берилмаган. Аммо, Бектемир Тошқуловнинг ўзи музей биносини мактаб тасарруфидан ташқарига  чиқарилиш тарафдори. Боиси аввало музей биноси эскириб таъмирталаб аҳволда. Бектемир Тошқулов эса аллақачон пенсияда.Бу  музейни таъмирлаш, экспонатларни янада бойитиш, унга махсус музей ходимини тайинлаш имкони наҳотки  жамаотчилик эътиборидан четда қолса? Бу ҳақда Фориш тумани ҳокимлиги жиддий ўйлаб кўриб ишга киришишлари лозим.

                    Бир неча йиллар муқаддам  маданият ишлари вазирлиги  музейлар бўйича мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида  музейларимиз фаолияти борасида баланпарвоз гаплар билдирилди.Аммо, қишлоқ музейларини бориб кўриш, улар ҳолидан хабар олиш  барча маъсул одамларнинг вазифасидир. Боиси,тарих  яшаётган уй улуғ ва муқаддасдир. Буни эсдан чиқармайлик.

                                                                               Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус