25.3 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

“Visit Uzbekistan” журналининг навбатдаги махсус сони БУХОРОга бағишланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилоят ҳокимияти вилоят Маданий мерос бошқармаси кўмагида Бухорода “Visit Uzbekistan” журнали махсус сонининг тақдимоти бўлиб ўтди. Журнал таъсисчиси булган “Dinara&Cо” нашриёти ташаббуси билан Узбекистонда ишлаб келаётган халкаро ташкилотлар вакиллари ва экспатлар ушбу кадимий шахарга икки кунлик ташриф билан келишди. Ушбу саёхат “Visit Uzbekistan Partnership” уюшмасининг навбатдаги такдимоти бўлиб, шу пайтгача бундай учрашувлар Сингапур, Лондон, Деҳли ва Тошкент шахарларида ўтказиб келинаётган эди.

Икки кун давомида мехмонлар санъат, маданият ва инвестицион сохаларининг ноёб кирралари билан танишиш имконига эга бўлишди. Акбар Хакимовга тегишли сўзана ва миллий матолардан иборат хусусий коллекцияси, Bonum Factum ва Швейцария ҳамкорлик бюросининг Art Residence лойиҳаси доирасидаги замонавий санъат кўргазмаси; Давлат Тошевнинг Устоз-Шогирд амалий санъат мактабида миниатюралар кўргазмаси, Оши сўфи тайёрлаш буйича мастер класс шулар жумласидандир. Visit Uzbekistan янги сонининг Бухородаги такдимоти шунингдек, Минораи Калон манзараларида тошкентлик ва бухоролик дизайнерлар Мархамат Умарова, Ирина Шарипова ва Нодир Расулов (зардўзлик) коллекциялари намойишлари билан ўтказилди.

2020 йилда журнал ички туризм ва Узбекистоннинг вилоятлари ҳақида мавзувий сонлар тайёрлай бошлади. Хусусан, Visit Uzbekistan нинг 25-сони Тошкентга бағишланган бўлиб, унинг саҳифаларида пойтахтнинг кўплаб ижодкорлари ва ноёб манзилгоҳлари хакида сўз боради. Бундан ташқари, журналнинг махсус сонларини Ўзбекистоннинг бошка вилоятларига хам бағишлаш  режалаштирилмокда.

Ноябр ойида Visit Uzbekistan журнали америкалик журналист Меган Ивс (https://meganeaves.com)ни мухаррир ва халкаро маслахатчи сифатида ишга таклиф килди. Бухорога бағишланган махсус сон эса Меган иштирокидаги биринчи журнал сони бўлди. Бундан аввал Меган Ивс Lonely Planet муҳаррири бўлиб ишлаган. У CNN, BBC телеканаллари, Independent ва Culture Trip нашрлари билан хам хамкорлик килади. 15 йиллик тажрибаси давомида Меган 60 та китоб лойихаларида иштирок этиб, саёхатнома ва туризм мавзуларида катта обруга эга бўлди. Дублиндаги Сити Университети битирувчиси бўлиб, Меган Хитойдан Техасгача дунё кезган.

Visit Uzbekistan каби ажойиб журналда ишлаш ва Dinara&Cо жамоасида бўлиш имкониятидан жуда хурсандман. Журнал жамоаси яхши натижа курсатиб келмокда, 26 сонини дунёнинг 14 тилида нашр этди ва чет элларда мустаҳкам обрўга эга бўлди. Ўзбекистон — ажойиб мамлакат, менинг энг севимлиларимдан бири, биз унинг очилмаган қирраларини халқаро хамхамиятга танитишда давом этмокчимиз” – дейди Меган.

Яқин орада VisitUzbekistan.cо веб-сайтининг ишга туширилиши кутилмоқда. У хам Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар учун инглиз тилидаги етакчи ахборот манбаига  айланиши мумкин. Веб сайт устида Буюк Британиялик мутахасислар иш олиб бормокда.

Visit Uzbekistan журналнинг Бухоро сони билан шу ерда танишишингиз мумкин:

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Инсонпарварлик...

Больше похожих статей

×