17.3 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

Ўзбекистон Хитой билан иссиқхоналар учун “ақлли” плёнка ишлаб чиқаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачаларни синтез қилди академия матбуот хизмати хабар берди.

Бундай плёнкларнинг синовлари Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган. Ҳозирги кунда Шанхай қишлоқ хўжалиги академияси томонидан Хитойнинг турли тупроқ-иқлим шароитида кенг кўламли синовлар олиб борилмоқда. Таъкидланишича, бу нано-заррачалар қуёш нурининг ультрабинафша нурланишини яқин инфрақизил диапазонга айлантиради. Шу билан бирга, бундай фотонларнинг иссиқлик энергияси +17…+22 даражага тенг бўлади. Натижада ташқи ҳарорат −3…−7 даража бўлган ҳолатда ҳам иссиқхона ичидаги ҳарорат қўшимча қиздиришсиз +5…+7 даражагача сақланади (одатий плёнкаларда бу кўрсаткич 0…+2 даража бўлади). Иссиқ кунларда эса иссиқхона ичидаги ҳарорат 5−8 даражага пасаяди.

Инфрақизил диапазондаги фотонлар сони кўпайиши туфайли фотосинтез тезлашади ва ўсимликлар 1,5−2 баравар тез ўсади. Шу билан бирга, энергия сарфи 60 фоиздан ортиқ камаяди, ҳосилдорлик 35−50 фоизга ортади, суғориш учун сув тежалиши 30 фоизни ташкил этади, агар гидрогеллар қўлланилса, бу кўрсаткич 90 фоизгача етади. Плёнканинг мустаҳкамлиги 3 баравар ошади, дейилади хабарда.

Академия хабарига кўра, Ўзбекистонда Shanghai Daedon Science and Technology Ltd. компанияси билан Материалшунослик институти базасида нано-порошокларни қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

Тажриба-саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш режасига кўра, 2025 йилда 1 тонна, 2026 йилда эса 10 тонна нано-заррачалар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2000 тоннага етказиш учун нано-порошоклар ишлаб чиқариш заводи қурилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×