Ҳар қандай жамиятда тараққиёт ва юксакликка эришиш илм-фан, таълим ва маърифат орқалигина амалга оширилади. Дарҳақиқат мамлакатимизда илм-маърифат ва таълим йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса сўнгги йилларда таълим соҳасида билим даргоҳлари қиёфаси тубдан ўзгариб, уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, албатта, мамлакатимиз ёшларининг сифатли таълим олиши, ўз устида ишлаб, етук кадр бўлиши учун барча шароитлар яратиб берилди.
Президентимиз бошчилигида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда катта ижобий ўзгаришларга олиб келди, олий маълумот олмоқчи бўлган барча юртдошларимиз учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди.
Юртимизда ОТМлар сони кўп ва салмоқли қисмини албатта нодавлат ОТМлар ташкил этади. Улар орасида соғлом рақобат анча кучайиб келмоқда. Ҳар бир олий таълим муассасаси ўз жамоасини илмий салоҳиятини ошириш учун юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш натижаси ўлароқ ёшларнинг таълим олишга бўлган иштиёқи ошган сари таълим сифати янада юксалмоқда. Шундай олий таълим муассасаларидан бири Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган Халқаро Инновацион университет фаолияти тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, ушбу таълим муассаси ташкил этилганига кўп бўлмаганига қарамай 20 ҳил бакалавр йўналиши бўйича талаба-ёшларга таълим бериб келинмоқда. Ушбу олий таълим даргоҳида таҳсил олаётган талабалар билан суҳбатлашсангиз дарс жараёнлари тажрибали ўқитувчилар томонидан тушунарли ва интерактив усулларларда олиб борилишини таъкидлайдилар.
Айниқса университетнинг Филология ва тилларни ўқитиш ёъналиши Хорижий филология кафедраси профессор-ўқитувчилари ва уларга раҳбарлик қилиб келаётган кафедра мудири Дилафрўз Холиқова томонидан ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар ва устоз-шогирд анъаналарига риоя қилган ҳолда замонавий педагогик технологиялар орқали креатив, интерактив усуллар билан талабаларга илм берилмоқда.
Ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш мақсадида миллатнинг авлоддан авлодга ўтиб борадиган ва жамоатчилик фикри билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий ахлоқ, ижтимоий муносабатларнинг меъёри ҳамда қоидалари, шу маънода, миллий анъаналар миллатнинг тарихини, ақл-заковатини, дидини, ижтимоий воқеалар ва ҳодисаларга бўлган муносабатини, турмуш тарзини ҳам ифода этадиган ҳолатларни талабалар томонидан мунтазам равишда сахнавий чиқишлар орқали намойиш этиб борилиши таҳсинга савовордир.
Кафедрада топ мингталикка кирган қатор хорижий олий таълимлар билан чамбарчас тажриба алмашиш алоқалари ўрнатилган. Хусусан, Россия мамлакати Нижний Новгород Лингвистика университети жамоаси билан. Икки олий даргоҳ ўртасида тузилган Меморандумда белгиланиши бўйича тажриба алмашинуви, талабалар учун тил ёзги мактабларини ташкил этиш, шунингдек илмий тадқиқотчиларнинг Филология соҳасида ўз изланиш ва инновациялар яратиш учун кенг шароитларни ташкил этиш белгилаб берилган. Бу эса эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг келажагига бўлган эътиборни талаб этади. Бу борада таълим сифатини ва мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир! Зотан, ҳар бир соҳани ривожланиши таълим ва илм билан боғлиқдир. Мамлакатнинг тараққиёти ҳам, асосан, илму маърифат ва инновацияларга асосланади.
Янги Ўзбекистонда олий таълимга қаратилаётган эътибор, асосий таянчимиз бўлган ёшларга ғамхўрлик юртимизда улуғ мақсадга эришиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Аброр Бердиев
Миробод тумани адлия бўлими юристконсулти