25.7 C
Узбекистан
Суббота, 7 июня, 2025

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди:
Агар 2017-йилда мамлакатимизда фаолият юритган мактабгача таълим ташкилотлари сони 5186 тани ташкил этган бўлса, 2024-йил сўнгига келганда уларнинг сони 7 баробар ошган ва 38 058 тага етган.

Муассасалардаги ўринлар сони 3,3 баробарга ошган ва 2,4 миллионтани ташкил этган.

3-6 ёш оралғидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2024-йилда 76 фоизни ташкил этган. Бу 2017-йилдаги (25,4 фоиз) га нисбатан 3 баробар кўп демакдир.

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритувчи педагог ходимлар сони 175 минг нафарни ташкил этади ва ҳар бир ходимга ўртача 13,4 нафар бола тўғри келади. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида педагог ходимлар сони 2,7 баробар ошган.  

2020-йилда «Finance Inquirer» нашри Марказий Осиё тадқиқот гуруҳи (Research Group Central Asia — RGCA) тадқиқоти натижалари ҳамда ЮНИCEФ, Жаҳон банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига мувофиқ, Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишда дунёда энг яхши ўсиш суръатини кўрсатган 10 та мамлакат рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

2023-йил 9-октябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида илк маротаба MELQO халқаро баҳолаш тизими асосида мактабгача таълим сифатини баҳолаш йўлга қўйилди. Баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнининг умумий ҳолати ва сифати юқори даражада эканлиги аниқланди. Жумладан, болаларда эрта математика кўникмалари ўртача 94 фоизни ташкил этиши, катта ва тайёрлов гуруҳларидаги болаларда эрта саводхонлик кўникмалари 77 фоиздан юқори эканлиги аниқланди. Эътиборлиси, баҳолашда иштирок этган мактабгача таълим ташкилотларининг 90 фоизи ўқув-методик ва дидактик адабиётлар билан тўлиқ таъминланди.

Жаҳон банкининг «Болаларни эрта ривожлантириш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида республикамизнинг 9 та ҳудудида қайта жиҳозланган 30 та автобус фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ташаббус туфайли мактабгача таълим имконияти чекланган ҳудудларда 142 та кўчма гуруҳ ташкил этилди, шунингдек, болалар учун 2 528 та қўшимча ўрин яратилди. Мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад барча болаларнинг мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш ва мактабгача таълим қамровини кенгайтиришдир.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг барчасида компьютер синфларини ташкил қилиш орқали тарбияланувчиларда бошланғич компьютер саводхонлигини шакллантириш, мактабгача таълим ташкилотларини 100 фоиз тоза ичимлик суви ва замонавий санитария гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадлари қўйилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижаси таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб...

Больше похожих статей

×