15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Жаҳоннинг етакчи университет ректорлари Оксфордда йиғилди. МДҲ дан танҳо Самарқанд вакили таклиф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги 8 йил давомида жаҳоннинг энг яхши олий таълим муассасалари рейтингининг биринчи поғонасини эгаллаб турган Оксфорд университетида дунёнинг етакчи олийгоҳлари ректорлари ўзаро фикр ва тажриба алмашиш мақсадида тўпландилар. “Оксфорд конклави” деб ном олган ва 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган тадбирда  Марказий Осиё минтақаси ҳамда МДҲ давлатларидан фақатгина Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) делегацияси қатнашди.

Уч кун давом этган “Оксфорд конклави”нинг 20 йиллигига бағишланган юбилей учрашуви кун тартибидан олий таълим муассасалари битирувчиларини келажакда меҳнат бозоридаги ўзгаришларга тайёрлаш масаласи асосий мавзу сифатида кўриб чиқилди. Шунингдек, битирувчиларнинг замонавий бандлик талабларига мослашувчанлигини ошириш учун зарур бўлган янги ёндашувларга оид фикр ва таклифлар муҳокама марказида бўлди.

Тадбирда Самарқанд халқаро технология университети ректори, профессор Юсуф Абдуллаев ҳамда университет биринчи проректори, профессор Bobby Hall қатнашди. Юқорида таъкидланганидек, SIUT  МДҲ давлатлари орасида “Конклав”нинг биринчи ва ягона аъзоси саналади.

“Конклав” лотинчадан таржима қилганда “қулфланган хона” маъносини беради. Рим папаси ўлгандан сўнг кардиналлар алоҳида хонада (Ватинкандаги Сикстин капелласида) қулфланиб олиб, ораларидан бир кишини янги папа этиб сайлайдилар. Кардиналлар йиғилиши ҳам конклав дейилади.

“Оксфорд конклави”да жаҳоннинг турли нуқталаридан ташриф буюрган университет раҳбарлари ҳам таълимнинг келажакдаги тараққиёти билан боғлиқ муҳим масалаларни бошқалар иштирокисиз, фақат ўзлари биргаликда, тенгма-тенг «peer-to-peer» форматида муҳокима этишади. Бу йилги учрашувда, жумладан, қуйидаги мавзулар муҳокама қилинган:

бандликнинг ўзгарувчан табиати ва бу ўзгаришларнинг ўқув дастурлари ва муваффақиятли касбий фаолиятни ривожлантириш дастурларига таъсири; замонавий технологиялар, айниқса сунъий интеллектнинг мавжуд касбларга таъсири ва бу технологияларнинг келажак касбларини қайта белгилаши; талабаларни ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига мослашувини таъминлаш; узоқ муддатли кадрлар эҳтиёжини прогноз қилиш учун иш берувчилар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

SIUT  жамоаси учун ушбу анжуман алоҳида аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаш зарур. Сабаби, “Оксфорд конклави”нинг  расмий қисми SIUT  ташкил этилиши ҳамда фаолиятини ўзида акс эттирган тақдимот билан бошлангани университет жамоаси учун унутилмас тарихий воқеа сифатида баҳоланди. Мазкур тарихий воқеа университетнинг “Оксфорд конклави”да илк иштироки бўлганлигини уқтирар экан, профессор Ю.Абдуллаев муҳокама қисмида SIUT  делегациясининг “Олий таълимнинг трансформацион кучи. Ўзбекистон салоҳиятини қайта кашф этиш” мавзусидаги тақдимоти йиғилганларда катта қизиқиш уйғотганлигини таъкидлайди.

Тақдимотда делегация аъзолари Ўзбекистон меҳнат бозорининг келажакдаги кадрлар талаблари, айниқса муҳандислик соҳасидаги эҳтиёжларни қондириш учун олий таълимнинг роли ва аҳамиятига алоҳида урғу бердилар. Шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан делегатларимиз киритган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Тадбир доирасида анжуман иштирокчилари SIUT  халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни янада кенгайтириш, таълим ва тадқиқотга инновацион ёндашув ва ечимларни жалб этиш учун янги имкониятларга эга эканлиги таъкидлашди.

 “Oxford Conclave”  20 йиллик беқиёс тарихга эгалиги билан аҳамиятли бўлиб, у чин маънода университет раҳбарлари учун академик муаммолар ва келажак истиқболларини муҳокама қилиш майдонига айланди. Бизнинг мазкур анжуманга таклиф этилганлигимиз, университетимиз учун янги муваффақиятларга замин яратиши билан биргаликда, дунё университетлари билан мулоқот ўрнатишда яна бир муҳим қадам бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Ушбу амалий ҳаракатлар нафақат янги ғояларни кашф этишга имкон беради, балки SIUT  талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун янги уфқларни очади”, – дейди SIUT  биринчи проректори, профессор Bobby Hall  (АҚШ).

Маълумот учун, 2004 йилда ташкил этилган “Оксфорд конклави” дунё бўйлаб университет раҳбарларини бирлаштириб, академик ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади. Ҳар йили ўтказилаётган “Оксфорд конклави” анжуманларида Нобел мукофоти лауреатлари, таниқли олимлар ва сиёсий етакчилар фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×