26.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 15 сентября, 2024

Малайзия корпорацияси Ўзбекистонда талабалар ётоқхоналари қуради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг «MARA Corporation Sdn Bhd» корпорацияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад Рафи бин Шаҳзада билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Мулоқот аввалида «MARA Corporation» корпорациясининг шуъба корхоналари ва унинг бизнес тузилмалари тўғрисида батафсил тақдимот ўтказилди.

Томонлар Ўзбекистонда қўшма ўқув дастурларини шакллантириш, келажакда қўшма факультет очиш ва Малайзиянинг технологиялар соҳасидаги етакчи таълим муассасаларидан бирининг филиалини ташкил этиш, шунингдек, кўчмас мулк соҳасига, хусусан талабалар учун турар-жойлар барпо этишга инвестиция киритиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Малайзия вакили Ўзбекистон томони таклифларини ўрганиш учун корпорация ва унинг таркибига кирувчи компаниялар раҳбарларидан иборат Бошқарув қўмитасини ташкил этишга ва корпорация вакилларини Ўзбекистонга юборишга тайёрлигини билдирди.

«Ушбу Бошқарув қўмитаси ўзаро ҳамкорликда тегишли экспертларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида таълим соҳаларида амалга оширилиши мумкин бўлган ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини ҳамда бу борадаги ҳуқуқий базага оид таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли шартномаларни тайёрлашга масъул ҳисобланади», деди Муҳаммад Рафи бин Шаҳзада.

Учрашув якунида мазкур Бошқарув қўмитасига ҳар иккала томондан тегишли олий ўқув юртлари ва ташкилотлар вакилларини киритиш ҳамда ўзаро амалий саъй-ҳаракатларни бошлаш тўғрисида келишилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди. Қарорга кўра,  Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги бир...

Больше похожих статей

×