10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг «Webster» университети билан бир неча йилдан бери ўзаро ҳамкорлик алоқаларини юритиб келмоқда. Жумладан, икки муассаса ўртасида «Тиббий биология» ва «Олий ҳамширалик» бўйича малакали мутахассисларни Америка стандартлари асосида тайёрлашга кўмаклашиш ҳақида келишиб олинган.

Мазкур келишув доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб «Webster» университети билан ҳамкорликда «Ҳамширалик иши» йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш бўйича уч томонлама меморандум имзоланган.

Меморандумга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан 3+1 шаклидаги «Ҳамширалик иши» қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малакаларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Таъкидланишича, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва «Webster» университети ўртасидаги мазкур қўшма таълим лойиҳаси мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари ичида биринчи бўлиб, ўзбекистонлик талабаларнинг жаҳон стандартлари асосида тиббий билим олиши ва рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишига кўмак беради.

Қўшма таълим дастурига қабул жараёнлари жорий йилнинг август ойида бошланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×