33.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 7 июля, 2024

Китоб ва мобил телефон ўқувчиларнинг академик кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари китоб ва мобил телефон ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг академик натижаларига қандай таъсир қилишини эконометрик тадқиқот асосида ўрганди.

Ўтказилган бир қанча халқаро тест натижалари ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билим даражаси нисбатан паст эканлигини кўрсатганди.

Маълумот учун: 2021-йилда мамлакатимизда ўтказилган халқаро PIRLS 2011 (Progress in International Reading Literacy Stud — турли мамлакатларда бошланғич синфда таҳсил олувчи ўқувчи ёшларнинг матнни ўқиш ва тушуниш даражаси сифатини баҳолаб берувчи халқаро баҳолаш тизими) тестида маҳаллий ўқувчилар дунёдаги ўртача кўрсаткич (500) дан паст натижа (437) олган. 2022-йилда Ўзбекистон мактаблари 15 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA тестида илк марта иштирок этганди. Синов натижаларига кўра, ўзбекистонлик ўқувчилар 81 та мамлакат вакиллари орасида математика бўйича 72-ўринни, табиий фанлар ва ўқиш саводхонлиги йўналишларида энг охиридан битта олдинги ўринни (80-ўрин) эгаллади.

Ўқув ресурсларининг мавжудлиги: PISA 2022 сўровнома таҳлилига кўра, Ўзбекистонда 15 ёшли ўқувчиларнинг 90 фоиздан ортиғининг хонадонида китоб бор, бироқ мобил телефони бор ўқувчилар улуши бўйича ҳудудлар ўртасидаги фарқ катта (қишлоқ жойларда 61 фоиз, катта шаҳарларда 88,4 фоиз).

Тадқиқотда фойдаланилган усулларнинг натижалари уйда китобларнинг борлиги 15 ёшли ўқувчиларнинг академик ютуқларини статистик жиҳатдан сезиларли даражада оширишини кўрсатди:

  • баллар математика бўйича 21,07 дан 29,41 гача;
  • ўқиш бўйича 23,63 дан 33,67 гача;
  • табиий фанлар бўйича 17,68 дан 29,81 гача ошган.

Шу билан бирга, мобил телефон эгаси бўлиш ҳам юқорироқ балл олишга ижобий таъсир кўрсатади, лекин китобнинг таъсирига қараганда анча пастроқ, яъни:

  • баллар математика бўйича 5,344 дан 10,46 гача;
  • ўқиш бўйича 4,837 дан 9,516 гача;
  • табиий фанлар бўйича 3,438 дан 10,14 гача ошади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир...

Больше похожих статей

×