33.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 7 июля, 2024

Саратонни ўлдирадиган нанороботлар яратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Швециядаги Каролинска институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни яратишди. Тадқиқот натижалари Nature Nanotechnology журналида чоп этилди.

Нанороботлар ситотоксик таъсирга эга бўлган олти бурчакли шаклда илгари ишлаб чиқарилган пептид тузилмаларига асосланган. Ушбу бирикма беғараз ҳаракат қилади ва соғлом ҳужайраларга зарар етказиши мумкинлиги сабабли, у ДНКдан қурилган наноструктура ичига яширинган.

ДНК оригами техникаси фақат маълум шароитларда, масалан, паст pH даражалари ёки одатда саратон ҳужайраларини ўраб турган кислотали микро муҳитда фаоллаштирилган «хавфсизлик калити» ни яратиш учун ишлатилган.

Оддий pH 7,4 да пептид «қурол» фаол бўлиб қолади, аммо pH 6,5 га тушганда, у ўсимта тўқималарига қарши ҳаракат қила бошлайди.

Нанороботларнинг самарадорлиги сут безлари ўсмалари бўлган сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда тасдиқланди. Нанороботларни инъекция қилиш натижасида сичқонларда ўсма ўсиши 70 фоизга камайган. Тадқиқотчилар ушбу усулнинг самарадорлигини мураккаброқ саратон турларида синаб кўришни режалаштирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгаши таъсис этилди

Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг...

Больше похожих статей

×