22.9 C
Узбекистан
Понедельник, 1 июля, 2024

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади. Жумладан, чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, йиғилишида ўзбекистонлик ёшлар халқаро олимпиадаларни назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришаётгани, лекин лаборатория машқларини бажаришда амалий кўникмалар кам бўлгани учун пастроқ балл олаётганига эътибор қаратилган.

Шунга кўра, энди Президент мактаблари агентлиги қошида «Олимпиадаларга тайёрлаш маркази» очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради.

Шунингдек, эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади ҳамда техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

«Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади. Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, энди олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади. Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади.

Шу билан бирга, ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёриб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар...

Больше похожих статей

×