36.8 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Парижда бўлиб ўтган халқаро саммитда илк бор Ўзбекистон иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Парижда ўтказилган WomenInTech Global Жаҳон технология ҳамжамиятининг халқаро саммити бўлиб ўтди. Унда илк бор  Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилмоқда.

Саммитда 50 дан ортиқ давлатдан 450 нафар делегация вакиллари ҳамда 70 нафар маърузачи иштирок этди. 

Саммитда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди ва Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова “Beyond Glass Ceilings: Women in Tech Leadership” (Кўринмас тўсиқлар ортида технологияда аёллар етакчилиги) мавзусига бағишланган панел муҳокамаларидан бирида иштирок этди.

Ўз нутқида К.Собирова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилят ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратилиши давлат сиёсатига айлантирилганлиги ҳамда хотин-қизларни айнан STEM касбларига жалб қилишда вазирлик кесимида олиб борилаётган бир қанча ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. 

Ўзбекистон “WomenInTech” ташкилотига 2023 йилнинг март ойида аъзо бўлиши ва 2024 йилга келиб ушбу тадбирда илк бор иштирок этиши унинг глобал технология соҳасида эришган нуфузи ва аҳамиятидан дарак беради.

Тадбирнинг иккинчи кунида “Синов” мобил VR иловасини яратган Ўзбекистонлик ITчи қизлар иштирокида тайёрланган “Аёл Йўли” видеоси саммит қатнашчилари учун тақдим этилди. “Синов” лойиҳасининг иштирокчиларидан бири Гулноза Абдурашидова ҳам панел муҳокамасида қатнашиб, ўз тажрибасини бўлишди.

Маълумот учун: 2018 йилда ташкил этилган “WomeninTech” ташкилоти 2030 йилга қадар 5 миллион хотин-қизларни технология оламига жалб қилишни ўз олдига олий мақсад қилиб қўйган ва ҳозирги кунда дунё бўйлаб 179 мамлакатдан 9000 дан ортиқ элчилар ва 80 минг техник экспертлар билан тармоқни кенгайтириб бормоқда.

Тадбир якунида “Women in Tech CCA Awards” саммитини жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда ўтказиш ғояси илгари сурилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида,...

Больше похожих статей

×