- Advertisement -
Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ноёб автомобиль Aurus Сенат автомобили намунасида ишлаб чиқилган. Моделни Россия марказий илмий-тадқиқот автомобиль ва автомобиль двигателлари институти (НАМИ) тақдим этган.
Компания вакилининг маълум қилишича, автомобиль учта электр мотор билан жиҳозланган. Улардан бири олд томонда, қолган иккитаси эса орқа томонда жойлашган.