29.2 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Ўзбекистонлик ёшлар Халқаро илмий физика олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 4-11 декабрь кунлари Москва физика-техника институтида 1-Халқаро илмий физика олимпиадаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, ушбу олимпиада 2023 йилда Республика миқёсидаги олимпиадаларда ғолиб бўлган мактаб битирувчилари ўртасида бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада 24 та давлатдан жами 87 та иштирокчи математик моделлаштиришга асосланган назарий физика бўйича илмий масалаларни бажаришди.

Мазкур фан олимпиадаси тўрт нафар ўқувчидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Якунда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимизнинг барчаси медалларга сазовор бўлди.

Қуйида халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар билан танишинг:

— Жалолиддин Боймаҳаммадов – Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси – кумуш медаль ва миллий олмос медали;

— Жавоҳир Султанов – Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси – кумуш медали;

— Миршоджон Ражабов – Москва муҳандислик-физика институти талабаси – бронза медали;

— Жасурбек Ғуломжонов – Наманган вилояти Чуст тумани 71-мактаб битирувчиси – бронза медали.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни  санаб ўтди: - Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди....

Больше похожих статей

×