0.6 C
Узбекистан
Суббота, 2 марта, 2024

Самарқанд шаҳридаги School 21 кампусида IT-йўналишларида ўқитиш учун биринчи гуруҳга қабул бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқандда жорий йилда иш бошлайдиган School 21 бепул дастурлаш мактабига тингловчиларни қабул қилиш бошланди. Илк сараланган интенсивнинг бошланиши 2023 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган. Мактабнинг сайти орқали ўқиш учун аризаларни топшириш мумкин. 

Интенсивдан ўтиш бу якуний саралаш босқичи бўлиб, у School 21 кампусида 26 кун давомида ташкил қилинади. Интенсив — бу C дастурлаш тилининг ихчам курсидир. Иштирокчилар курс давомида шаҳсий ва жамоавий лойиҳаларни амалга оширадилар. Интенсивнинг натижаларга кўра, қатнашчилар асосий машғулотларга йўлланма оладилар.

Самарқанд шаҳридаги School 21 кампуси нафақат Ўзбекистоннинг технологияларга қизиқувчи аҳолиси, балки қўшни мамлакатлардан келган меҳмонлар учун ҳам фойдали ўқув масканига айланиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу мактаб республикамизда IT соҳасини фаол ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилади.

Бепул мактабга кириб, IT мутахассиси бўлиш истаги борлар 18 ёшдан ошган бўлишлари керак. Мактабда турли йўналишларда таълим берилади: таркибий дастурлаш (C), объектга йўналтирилган дастурлаш (C++), компьютер тармоқлари, алгоритмлар, маълумотлар базалари (SQL), амалий дастурлаш (Java, Python, Golang), шунингдек мобил дастурлаш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва бошқалар.

School 21 масканида таълим олиш учун аввалги билимлар, иш тажрибаси, дастурлаш кўникмалари ва дипломларга эга бўлиш муҳим эмас. 50% дан ортиқ иштирокчилар учун лойиҳада қатнашиш биринчи дастурий тажрибадир. Ўқув машғулотлари рақамли таълим платформасида, соҳага йўналтирилган, мослашувчан ва доимий ривожланиб борадиган контент орқали амалга оширилади.

Peer-to-peer методикаси, яъни маърузачилар, баҳоларсиз ва маърузаларсиз ўқитиш юқори сифатли таълимга эришишга имкон беради.

Иштирокчилар ўзаро билим алмашадилар, топшириқларни бажарадилар, шунингдек шаҳсий ва жамоавий IT-лойиҳаларни тайёрлайдилар. 1,5-2 йиллик курсдан кейин улар малакали IT-муҳандислари бўлиб етишадилар ва ўз ихтисосликлари бўйича фаолият юритишни бошлайдилар.

Ушбу масканда таълимдаги асосий эътибор амалий топшириқларни бажаришга, кучли дастурлаш кўникмаларини ўзлаштиришга, soft skills ривожлантиришга қаратилган. Булар замонавий IT-мутахассисининг асосий ҳусусиятларидир. Ўқитиш босқичларидан бири — уч ойлик мажбурий амалиётдир. Ҳар бир иштирокчи амалиёт бошлангунга қадар камида учта дастурлаш тилини ўрганиб олади ва бу билимларни касбий фаолиятда қўллайди.

School 21 кампуси Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчаси, 17, манзилида жойлашган бўлади. Асосий таълим учун йиллик қабул 800 дан ортиқ кишини ташкил қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

▪️ зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш; ▪️ яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш...

Больше похожих статей

×