Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Ruisu компанияси директори Майкл Чен бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда компания томонидан вилоятда электромобилларни қувватлаш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаси истиқболлари кўриб чиқилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, учрашувда компания директори Майкл Чен кейинги йилларда Ўзбекистонда электромобиллар тобора оммалашиб бораётганидан мамнун эканлигини билдирди. Шу боис, яқин истиқболда вилоятдаги бўш турган бино – иншоотдан белгиланган тартибда жой ажратиб берилса, қисқа вақт мобайнида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишларини таъкидлади.
Юзма – юз мулоқотда вилоят ҳокими ушбу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона, Қувасой ва Қўқон шаҳарларида мавжуд бўш турган бинолар танлов учун таклиф этилишини айтиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда Ruisu компанияси томонидан олиб келинган электромобилларни қувватлаш ускуналари намойиш этилди. Хитойлик мутахассислар мазкур қурилманинг техник хусусиятлари бўйича маълумот беришди.
МАНБА:“Халқ сўзи”.