Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
4 та йўналишдаги танлов фанлари:
— математика-физика;
— она тили-чет тили;
— кимё-биология;
— математика-чет тили этиб белгиланди.
Шунингдек, тажриба-синовдан ўтказиш тартиби, ўқув режалари, тушунтириш хати, тажриба-синовдан ўтказиладиган мактаблар рўйхати ҳам тасдиқланди.
Ҳозирда математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфларда ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича таълим олмоқда.
Келгуси ўқув йиллардан бошлаб, ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.